Рамазон суҳбатлари. 13-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

«Рамазон суҳбатлари» да гўзал фикрлар ила ўртоқлашишда давом этсак. Сўнгги икки кунда биз, аёлларнинг эрлари олдидаги бурчлари ва хотинларнинг одобига кирувчи, эрлари олдидаги вазифалари ҳақида суҳбатлашгандик.  Энди навбат эркакларга етди. Демак, биз бугун эркакларнинг аёли олдидаги бурчлари ҳақида суҳбатлашамиз. Хўш, сиз ўзингизнинг эрингизда қандай ҳаққингиз борлигини биласизми?

Бу ҳақларни талаб қилиш хусусида ўйлаб кўрганмисиз?

Зеро Шайх М уҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзларининг

«Ижтимоий одоблар» китобларида шундай ёзадилар:

«Эр ва хотин аҳил, тотув, бахтли ва фароғатли ҳаёт кечириш учун бир-бирларидаги ҳақларини яхши билиб олишлари ва бунга қатъий амал қилишлари зарур бўлади».

Демак, ҳар биримиз ўзимизга бирон нарса ундириб олиш илинжида эмас, оилаларимиз фаровон бўлиши учун ҳам буларни билиб олмоғимиз лозим экан.

Суҳбатлар ҳар кунгидек соат 16:00дан 17:00га қадар экраннинг ўнг томонида жойлашган чатда онлайн ёзишмалар асосида ўтказилади.

Сизни кутиб қоламиз!

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми Идда сўзи давоми...

03:33 / 25.10.2016 6479
Бир куни Умар розияллоҳу анҳу тунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу билан бирга кўринишини ўзгартириб, Мадина давоми...

09:08 / 15.12.2016 2789
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кечанинг зулмат давоми...

10:23 / 17.11.2016 3591
Кўпчилик оилаларда болалар вақтларини биргаликда ўтказишганда тортишиш ва урушжанжаллар ҳам кўпаяди. Уйда давоми...

07:01 / 08.04.2019 3073