Нью-Йорклик мусулмонлар шаҳар мерининг берган ваъдасини бажаришини талаб қилмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нью-Йорклик мусулмонлар, христиан ва яҳудий оилаларнинг болалари билан тенг ҳуқуққа эга бўлишга уринмоқдалар, чунки уларнинг диний байрамларини қилиш учун шаҳарнинг давлатга қарашли мактаблари ёпиқ бўлади, лекин мусулмонларнинг диний байрам кунлари эса дарслар тўхтатилмайди.

Тhe New-York Times таъкидлашича, Нью-Йоркда 1 миллионга яқин мусулмон яшайди. Давлат мактабларида исломий оилаларнинг болалари сони 10% ни ташкил қилади.

Сайловларда ғолибликни қўлга киритган Нью-Йорк мери (ҳокими) Билл де Блазио ўзининг 2013 йилги сайлов олди компаниясида мусулмонларга «Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайити кунлари мактаб ўқувчиларининг дам олиш кунлари бўлади»,  деб ваъда берган эди, аммо у тегишли қонунга қўл қўймади. «Бу бизнинг ҳақ-ҳуқуқимиз, биз уни даъво қилишни охирига етказамиз», деб эълон қилди Аҳмад Жалил, Америка мусулмонлари жамияти Квинз ҳудуди бирлашмаси бошлиғи.

«islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа тайёрлади

Мавзуга оид мақолалар
httpsyoutu.beFXc45rcEzQ

08:44 / 27.03.2019 3266
Араб тилидан Абу Абдулқодир таржимаси Муҳаррир Зухра Ҳамдамова

08:40 / 11.11.2017 4118
Сен доим ёнимдасан, қачон сени кўришни истасам, бемалол кўра оламан. Истасам, тонггача ёнингда қолиб, давоми...

13:33 / 26.12.2016 2976
Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ даврларида у кишининг рақобатчиларидан бири имомни шогирдлари ва давоми...

13:55 / 26.12.2016 6537