Рамазон суҳбатлари. 3-кун
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бошни фидо айла ато қошиға

Жисмни садқа қил ано бошиға...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Сайтимизнинг муҳтарама фойдаланувчилари. Муборак Рамазоннинг файзли кунларида гўзал суҳбатларимизда иштирок этаётганингиздан ва жамиятимизда мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ўз ҳиссангизга қўшишга ҳаракат қилаётганлигингиздан бениҳоя мамнунмиз. Бугунги суҳбатимиз ота ва онага бўлган муносабат, ота-онага кўрсатиладиган ва аслида кўрсатилиши керак бўлган одоб ҳақида. Хўш, ота оналаримизга бугунги кунда бўлган муносабатимиз қандай? Уларни етарли даражада ҳурмат қиляпмизми? Эртага фарзандларимиздан ўзимизга нисбатан шундай муомала бўлишини орзу қиламизми? «Жаннат оналар оёғи остида» «Отанг ўтирган уйнинг томига чиқма» Асрлар давомида халқимиз амал қилиб келган бу сўзлар бугун ўз кучига эгами? Биз бугун бирор иш бошлашда ота-онамиздан маслаҳат ва дуо оляпмизми? Уларнинг тавсиялари асосида ҳаёт кечиряпмизми? Сўзлашганда жеркимасдан, юмшоқлик билан муомала қиламизми?

Сизнинг бу ҳақдаги фикрларингиз қандай?

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Асссаламу алайкум Сайтимизнинг азиз фойдалаанувчилари. Навбатдаги суҳбатимиз бугунги куннинг долзарб давоми...

16:55 / 08.02.2017 3133
Иккинчи ташаҳҳуднинг уч хил кўриниши бор А. Ўнг оёқни тик тутиб, чапини ўнг болдирининг тагига қилиш ва давоми...

13:38 / 09.12.2016 2678
Қуръони Каримнинг Ер юзидаги энг мўътабар нусхалардан бири Катта Лангар Қуръони деб аталади. Бугунги кунда давоми...

10:30 / 02.06.2018 2590