Иккинчи кун: Оиламиздаги муносабатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Иккинчи кун: Оиламиздаги муносабатлар

Албатта, жамиятимиздаги муносабатлар аввало оиламиздан бошланади. «Қуш уясида кўрганини қилади» дейишганидек, биз  фарзандларимизга ўргатаётган нарсаларни улар жамиятга намоён этишади, ўз ўрнида ота-онамиздан олган тарбиямизни биз аллақачон жамиятга кўрсатишга ва айни шу тарбия асосида ўз фарзандларимизга ҳаётнинг оқу қорасини танитишга улгурдик. Хўш, оиладаги тарбия, оиланинг ички одоби ва ундаги муносабатлар қандай бўлиши керак? Бугунги кун оилаларида сиз қандай хато ва камчиликларни кўрасиз? Қайси нуқсонимиз бизга идеал оила даражасига чиқишда панд бермоқда?

Ҳов, молга ўхшаган, бу ёққа қара,– деб хотинини чақирадиган отасидан ибрат оладими болалар?  

Чўчқага ўхшамай ўл, намунча тўкиб единг? – деб урушадиган онасидан ибрат оладими болалар?

«Бисмиллоҳ»сиз овқат ейиладиган, катта акани кичик ука сенлайдиган, бир-бирларига бақириб гапирадиган, ўзаро ҳурмат йўқ оилаларда  эртага қандай инсонлар улғаяди?

Биз оиламиздаги муносабатлар ҳавас қиладиган даражада бўлиши учун нималарга эътибор беришимиз керак? Оиладаги муносабатлар қай даражада бўлмоғи лозим?

Рамазоннинг иккинчи кунида ана шулар ҳақида суҳбатлашамиз.

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Бир куни мактабимдаги синфдошларим ва устозларим билан сафарга чиқдик. Сафар асносида чиройли манзаралар давоми...

17:43 / 30.05.2023 1780
БУГУННИНГ МУАММОСИ      Муаллима ўқувчиси Юсуфнинг ҳолати ҳақида маслаҳатлашиб олиш учун унинг отасини давоми...

08:02 / 29.04.2017 4755
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ҳурматли опасингиллар Мана бугун нафақат Тошкент шаҳрида, балки бутун давоми...

12:33 / 16.02.2018 3677