Дубайда дунёдаги илк эко-масжид қурилиши якунланмоқда
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, лойиҳанинг 85% қисми амалга ошириб бўлинган. Янги эко-масжид бошқа ибодат уйларидан ноодатий дизайни билан фарқ қилади. Бу дизайн кўп миқдорда электр қуввати сарфини тежаш имкониятини беради. Бинода қулай ҳароратни ушлаб туриш учун замонавий технологиялардан фойдаланилади. Ўзи қоронғилаштирадиган ойналар қуёш нури тушишини меъёрлаштириб туради, бино безакларининг ноёб хом-ашёлари эса хоналарда салқинликни сақлаб туришда ёрдам беради. Ҳудудда қуёш батареялари ўрнатилиши кўзда тутилган, ишлатилган сувлар ҳам қайта тозаланади. Маълум вақт ўтгач эса, қайта ишланган сувдан суғориш ва истеъмол учун фойдаланиш мумкин бўлади. Мазкур эко-иншоот Дубайдаги энг каттаси бўлиб, 10.000 кв. метр майдонни эгаллайди, ички ўлчамлари эса 4,2 минг кв.метрни ташкил қилади. Олдиндан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, масжид 3500 мусулмонга мўлжалланган бўлади.
islam.ru сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
 Мактаб ўқувчиси муслима қиздан Техас штати округларидан бирининг таълим муассасаси ва мактаб давоми...

14:42 / 03.03.2017 4488
Давоми..... Эркак кишининг имкониятлари ва уларга берилган вазифанинг мантиқий хулосаси Аллоҳ таоло ҳикмат давоми...

05:34 / 11.03.2017 9036
embedhttpswww.youtube.comwatchvJaLSdCX2a0Eembed

14:09 / 19.11.2018 3479
Биз касал бўлмаймиз «Касал бўлмайдиган инсон ҳам бўлар эканми» дея ажабланаётгандирсиз. Агар бу гапни давоми...

06:46 / 25.11.2016 4165