Асли сиз гўзалсиз, мастура аёл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунё ишларидан безган кўнгил дер: Соф эрур ҳижобга ўранган юзлар Дунё, Жулеттага кўнгил қўявер Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар Чиркин нигоҳлардан гўзаллик излаб Баъзилар пойига чўкканда тизлар Мен баланд овозда бақиргум юзлаб: Сиз, асли, гўзалсиз, мастура қизлар Голливуд, Ҳолливуд томонлардачим Саҳнага товланиб чиққанда безлар, Ойнаи жаҳонни ўчириб дегум: Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар. Кўкраклар очилган, ярим яланғоч Оғзидан тушмаган бешарм сўзлар Уларнинг макридан топиб бир илож. Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар. Тўғри, яланғочлар яйрабон обдон, Зинокор қавмни гуноҳга тезлар Кўнглингиз тубида қолмасин армон, Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар. Улар гўзалликка қиларлар даъво, Лек эрлар улардан нелардир излар. Суйкалма, кўнгилни кўрмаган раво, Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар. Маломат пайтлари ортга қочган дам Нур мисол дунёга порладингизлар. Ишонинг: дунёвий ўлчовларда ҳам, Асли, сиз гўзалсиз, мастура қизлар!
Мавзуга оид мақолалар
Ислом тарихида ва бугунги кунимизда жаҳон тамаддунининг илм, ҳуқуқшунослик, тадбиркорлик, адабиёт ва бошқа давоми...

06:39 / 02.02.2017 9216

14:07 / 17.05.2018 3290
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини хотирлаб.... «muslimaat.uz»  сайтининг ҳурматли давоми...

12:09 / 24.02.2017 6816
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таваллуд топганлар А 521милодий давоми...

10:17 / 09.12.2016 3598