Алишер Навоий ҳикматлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кишиким қилса олимларга таъзим,

Андоқки қилур Пайғамбарга таъзим.

                   ***

Илм ўқуб қилмаган амал мақбул, Дона сочиб кўтармади маҳсул.

                 ***

Билмаганни сўраб ўрганган олим, Орланиб сўрамаган ўзига золим.

                 ***

Бефойда сўзни кўп айтма, Фойдали сўзни кўп эшитурдин қайтма.

                  *** Тил ширинлиги кўнгилга ёқимлидир; мулойимлиги эса фойдали. Чучук тил аччиққа айланса, кўпчиликка зарари тегади; қанддан май таёрланса, ҳаром бўлади. Ширин сўз соф кўнгиллар учун асал каби тотлидир; болалар учун мулойим табиатли одам ҳалвофуруш каби севимлидир.

***

У ердан бу ерга гап ташувчилар элнинг гуноҳини ўз бўйнига олувчилардир. Чақимчилик ҳатто чин гап бўлса ҳам, кўнгилсиздир, ёлғон бўлса, янада нафратлидир. Сўз етказувчининг хоҳ каттаси, хоҳ кичиги – дўзах ўтининг тутантириғи бил.

                                                                                                              ***

Кимки, ёлғон сўзни бировга тўнкагай, ўз қора юзини ёққа булайди. Озгина ёлғон ҳам улуғ гуноҳдир; озгина заҳар ҳам ҳалок қилувчидир.

 

Мавзуга оид мақолалар
Ким жинсий яқинлик қилса ёки унинг икки йўлидан бирига яқинлик қилинса, рўзаси бузилади. Қасдан ғизо ёки давоми...

01:05 / 18.11.2016 5088
embedhttpswww.youtube.comwatchvOVGU80t5jIembed

09:40 / 17.11.2016 5834
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биз билан давоми...

07:08 / 12.10.2016 2667