Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламо ичинда қалбимга яқин, Энг ёруғ нур сочган, гўёки чақин, Мени маддоҳ экан деманг сиз тағин, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Пайғамбар меросин тутиб омонат, Ҳақни етқазасиз қилмай хиёнат, Сиз‑ла англадим не дин-у диёнат, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Сиз менга ғойибдан бўлиб муаллим, Қуръон, ҳадислардан берасиз таълим, Бўлса Сизча бўлар бир аҳли илм, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, сизга чин шогирд бўламан!   Китобингиз ўқисам кўзларимда ёш, Қалбимда иймоним нур сочар – қуёш, Отса ҳам жоҳиллар ортингиздан тош, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   МУҲАММАДга содиқ МУҲАММАД СОДИҚ, Сизга илм-у ҳикмат Аллоҳдан тортиқ, Фазилат бормикан бундан‑да ортиқ?! Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Билиб ё билмасдан ботилни сўзлаб Юрган кўп қалбида дунёни кўзлаб, Ҳақиқий устозни топдим мен излаб, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Саволлар жавобсиз қолмас ҳеч қачон, Бизнинг бахтимизга бўлинг соғ‑омон, Ўзимни ёқтирмай, кўрсам ҳам ёмон, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Яшамоқ бахтлидир Сиз‑ла бир жойда, Ҳатто туғилибман Сиз‑ла бир ойда, Айтган пандларингиз бермоқда фойда, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Ёдга тушар ўша ҳадисдаги сўз: «Уламо мисоли таомдаги туз». Отам бўлмадингиз, аттанг, минг афсус. Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!   Балки, мен Сиз учун оддий бир мухлис, Лекин Сиз мен учун тенгсиз устозсиз, Шу сабаб изҳорим йўлладим «чексиз», Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан!

Мухлислардан

 
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради ЖАВОБ давоми...

11:57 / 16.10.2016 3170
Muslimaat.uz ҳақида httpswww.youtube.comwatchvLoHWqotEQUampfeatureyoutu.be

22:22 / 23.10.2017 2985
gallery linkfile ids5802,5803,5804,5805,5806,5807,5808,5809,5829 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

04:17 / 03.02.2017 13108
  Бугун 10 феврал 2018 йилдан юртимиз бўйлаб давом этиб келаётган муборак Қуръон қироати мусобақаси Тошкент давоми...

12:10 / 10.02.2018 3001