Сoғинганимни билган Ҳазратим
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

      Азиз ва муҳтарам Устозимизни вафотларидан икки кун олдин тушимда кўрган эдим. Мен у тушни дийдорга йўйгандим, чунки апрель ўрталарида Андижонга келишлари кутилаётган эди. Афсуски, у туш видолашув бўлди. Ўшанда Ҳазрат бир неча сония ичида кўриниб, хаққимга дуо қилдилар. Мен ғофил дийдор яқин экан, деб ҳурсанд бўлиб юраверибман. Мана, қанча кунлар ўтди. Ҳазратнинг соғинчи дилларни ўртаб, кўнгилларни хасратга солди. Ҳар намоздан кейин Қуръон тиловат қилиб, ўтган яқинларимга бағишлар эдим. Энди эса ўшаларнинг бошида фазилатли Шайхимизнинг номларини эслаш кимнинг тушига кирибди дейсиз. Жумага ўтар кечаси. Хуфтон намозини тун ярмига борганда ўқидим. Одатдагидек, Мулк сурасини ўқиб, Ҳазратга ва ўтган яқинларимга бағишладим. Қачон ухлаб қолганимни билмайман. Туш кўрдим. Ҳазрат кўҳна, кенг хонақоҳли масжидда юрибдилар. Хонақоҳнинг ичидан яна бир катта эшикни очдилар. Жамоат тўпланмоқда. Ваъз бошладилар. Мен буни бехосдан кўриб қолдим. Ёнимда бир оғайним ҳам бор эди. Ортга қайтиб, масжидга кирдик. Бир чеккада кўрпача солинган, ўзимча «Ҳазрат шу ерда яшаётган эканда», деб ўйладим. Кейин жамоат билан ташқарига чиқиб, узун ва катта кўча бўйлаб қаёққадир йўл олдик. Мен Ҳазратимизни ёнларига бориб: «Сизни вафот этди дейишганди, мени алдашибда-да?» демоқчи бўлдим‑у, айта олмадим. Ҳазрат мени ёнларига олдилар. Биз ёнма-ён борардик. Ортга ўгирилиб қарасам, охири кўринмас даражада катта жамоат биз билан бирга келмоқда. Фахрландим. Бир хонадонга етиб келдик. У кимнинг уйи, билолмадим. Атрофдан: «Ҳазрат укаларининг уйларига кириб кетдилар», деган гаплар эшитилди. Ҳазрат узоқ куттирмадилар. Хонадондан чиққач, жон фидо мухлислар у кишини ўраб олишди. Ҳамма ҳадя беришга ошиқарди. Ҳазратни уловга олишди. Орада бир аёл жон ҳолатда илтимос қилганди, уни ҳам уловга чиқаришди. Мен ойнадан қараб: «Ҳазрат, Ҳазрат, яна кўришамизми?» дегандим, менга қараб, муборак бошларини қимирлатдилар. Шу аснода уйғониб кетдим.   НАЗМ   Жума тунида ташриф этдингиз, Рўёйим ичра кириб келдингиз, Тўлган юракка далда бўлдингиз, Соғинганимни билган Ҳазратим.   Чорладингиз бизни ҳақ йўл томон, Бунда мухлислар шод эди, омон, Йўқлигингизга ишонмам ҳамон, Соғинганимни билган Ҳазратим.   Ваъз айтдингиз унда ёниб-ёниб, Ҳикмат булоғидан ичдик қониб, Яшаяпмиз-а сизсиз кўникиб, Соғинганимни билган Ҳазратим.   Ойдин йўлдан юрдик манзил томон, Ортда келар беҳад кўп оламон, Ёнингизда борардим ёнма-ён, Соғинганимни билган Ҳазратим.   Аминман, биз билансиз, Ҳазратим, Руҳингиз кезар ҳануз бетиним, Ҳайҳот, у ҳам деяр тинмай диним, Соғинганимни билган Ҳазратим.   Қабрда ҳам ётиб бизни ўйлаб, Наҳот кўникдикми йиғлаб-йиғлаб, Бу дунёдан кечолмайман юрак бетлаб, Соғинганимни билган Ҳазратим.    

Фарҳодбек Жўраев,

Андижон шаҳар «Уйғур» жомеъ масжиди мутаваллиси

   
Мавзуга оид мақолалар
Қуёш нури Кўп сув ичиш Тунда тиниқиб ухлаш Тоза ҳаво Кунда ярим соатлик пиёда юриш Тўғри давоми...

06:57 / 25.01.2017 6495
Мукаддас Ислом динимиз турли бидъатхурофот, ирим ва шумланиш каби амаллардан кайтарган. Хусусан, бу давоми...

06:48 / 25.01.2017 16807
Ислом тарихида жуфти билан жуда кам учрашган, Ислом ила шарафлангач, қайта ҳаётга келган одамнинг давоми...

07:28 / 01.12.2017 4157
  gallery linkfile sizemedium ids8086,6057,5915,5809,5808,5807,5806,5804,5571,6241,6256,6193,6100,6171 Ҳазратсиз Рамазон Бисмиллаҳир давоми...

05:33 / 07.02.2017 7551