Британиялик ўқитувчилар – ўғил ва қизларнинг айрим ҳолда ўқиши тарафдори
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Британия аёллар мактабининг директори Никол Чапманнинг таъкидлашича, ўғил ва қиз болаларни айрим ҳолда ўқитиш, уларнинг ўзлигини унутмасликдан ва жинсий қолипнинг таъсиридан сақлар экан.

Ҳозирги кунда Буюк  Британияда 620 га яқин аёллар ва 400 та эркаклар ўқув юртлари мавжуддир. РТнинг хабар беришича, кўпгина мактабларда ўғил болалар аниқ бир ёшгача алоҳида ўқишади, кейинчалик эса қизлар ҳам қўшилади. Никол Чапманнинг фикрича, қизлар учун бу фақат зарардир. Чунки аксарият ўсмир ёшдаги қизлар аралаш синфларга фақатгина ўғил болалар томонидан қилинадиган эътибор учунгина ўтишар экан. Бу эса ўз навбатида таълим жараёнига ҳалақит беради. Никол Чапманнинг сўзларига қараганда, аёллар мактаби ўзининг оммабоплигини йўқотмаган. У бошқарадиган ўқув юртида ҳар йили битта ўринга етти киши асосида танлов бўлади.

«Islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Табрик Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи давоми...

12:10 / 12.03.2017 6598
embedhttpsyoutu.beSC2RFOxnn6Iembed

13:14 / 16.10.2017 2637
Орадан ўтди қарийб икки ой , Сизни қаттиқ соғиндик, улуғ Ҳазратим . Бугун кўрдим осмонда гўзал Ҳилол ой , Гўё давоми...

09:30 / 06.02.2017 4518