Ўзбекистонлик талаба V БутунУкраина Қорилар мусобақаси ғолиби бўлди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўзбекистонлик 21 ёшли Сардорбек Сайфутдинов V БутунУкраина Қорилар мусобақасида ғолиб бўлди. Украина оммавий ахборот агентликларининг хабарларига кўра, Сардорбек планшет, БутунУкраина Қорилар мусобақасининг фахрий ёрлиғи ва рус ва араб тилидаги Қуръони Карим билан тақдирланган.

С. Сайфутдинов Шевченко номидаги Луганск Миллий Университетининг ҳорижий тиллар факультети 3-босқич талабаси бўлиб, у араб ва инглиз тиллари ва адабиёти бўйича таҳсил олади.

Эслатиш жоизки, Ўзбекистон ва Украина ўртасида 1997 йилдан бери таълим бўйича ҳужжатлар расмий тан олинган. Барча Ўзбекистонда олинган дипломлар Украинада ва Украина дипломлари Ўзбекистонда расман ҳақиқий деб ҳисобланади. Бундан ташқари, Украина ҳукумати ҳар йили ўзбекистонлик талабалар учун 30 та стипендия ва тўлиқ пансионлар ажратади.

интернет материаллари асосида Муслима Робиъа тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
«11 сентябрь воқеаларидан икки ой ўтиб,  2001 йилнинг ноябрида Исломни қабул қилдим. Ажабланарлиси шундаки, давоми...

05:15 / 27.01.2017 4325
  «Нафл» сўзи луғатда «зиёда» деган маънони англатади. Шариатда фарз, вожиб ва суннат бўлмаган фазилатли давоми...

06:35 / 24.05.2017 2726
  Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги Мексика этник мусулмонларига ёрдам қўлини узатди. давоми...

08:04 / 17.09.2018 2550