Бардам бўлинг, бардошли бўлинг!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

af4715a7125c663a3b4ed86284b465a6

Бардам бўлинг, бугун сизга куч керак,

Тушкунлик мумкинмас, бардошли бўлинг.

Айрилиқ Аллоҳдан синовдир бешак,

Ризолик тахтида мардона енгинг.

 

Ҳаётингиз бўлди сермазмун тўла,

Бошдан‑оёқ илм‑маърифатга лим.

Илм‑ла туғилиб, униб бир йўла,

Бўлди нон‑сувингиз маърифат, билим.

 

Аллоҳим айламиш сизни некбахт,

Ҳазратга бўлдингиз вафодор аёл,

Бу бахтнинг олдида пастдир тожу тахт,

Чақага арзимас, айтгум бемалол.

 

Сизнинг бу сермазмун ҳаёт йўлингиз,

Шубҳасиз, бўлади тилларда достон.

Сабр этинг, тик бўлинг, тутинг қаддингиз,

Ҳаммага кераксиз, бўлинг соғ‑омон.

 

Ўн етти ёшида Оиша онам

Расулдан тул қолди, йўқ ҳатто фарзанд.

Ўн гулдан бир гули очилмаган дам

Бевалик кишани қилди жисмин банд.

 

Нубувват саройин бу маликаси,

Сабр этди, тушмади тушкунликка ҳеч.

Оналик қилди у етим умматга,

Набий ўгитидан сўзлаб эрта‑кеч.

 

Уларнинг ҳаёти бизларга ўрнак,

Айниқса, сиз каби доно аёлга.

Ҳаётлар ўхшайди ўзаро, бешак,

Олим ворислиги келар хаёлга.

 

Аллоҳим умрингиз зиёда этсин,

Оиша онадек давомчи бўлинг.

Роббим сизни доим Ўзи қўлласин,

Ҳазратдек дилларда мангулик топинг!

 

 

Ёқутхон

Ҳасанхон Яҳё  Абдулмажид таҳрири остида

Мавзуга оид мақолалар
Масаллиқлар 1 кичикроқ товуқ 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи 1 ош қошиқ томат пастаси 100 гр майда угра 1 ош қошиқ давоми...

02:51 / 26.01.2017 2900
Ливиядаги ғалаёнлар тўхтамасдан давом этмоқда. Одамлар Ливияда қон тўкилишини тўхтатишни талаб давоми...

14:22 / 02.12.2016 2419
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Бугунги суҳбатимиз дам олиш давоми...

04:38 / 10.02.2017 3250
«Омин» десанг, олам назар солсин, дедим, Хақ бергани Хақ йўлидан борсин, дедим. Шайтончалар бармоқ тишлаб давоми...

15:26 / 09.01.2017 4168