Киевнинг энг йирик масжидида тантанали ифторлик бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Киевнинг (Украина) энг катта масжиди бўлган « Ар-Роҳман» масжидида расмий ифтор бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга дипломатик миссияларнинг бошлиқлари, давлат ҳокимияти органлари вакиллари, ижтимоий ташкилотлар ва ҳукуматга оид бўлмаган ташкилот вакиллари таклиф қилиндилар.

Анъанага кўра, ифторлик Қуръон тиловати билан бошланди. Ўзбекистон мусулмонлар диний идорасидан махсус таклиф қилинган меҳмон, Шайх Фаррух Худойдердиев, Қуръон тиловати қилдилар.

Тадбир давомида меҳмонлар ўзаро суҳбатлашиб, фикр алмашдилар ва тансиқ таомлардан тановул қилиб, лаззат олдилар.

«Islam.ru» сайтидан олинди. Муслима Робиъа

Мавзуга оид мақолалар
Жаннат оналар оёғи остидадир Бу воқеани машҳур кардиохирург, фан номзоди Холид Жубайр айтиб берган эди Бир давоми...

16:31 / 08.02.2017 4711
Гапимни сийқаси чиққан Бизнинг давримизда... ибораси билан бошламоқчи эмасман. Ўтмиш ва ҳозирни солиштирар давоми...

16:00 / 24.07.2019 3134
Чунки турмуш ўртоғингиз вафодор ва садоқатли ёр ҳақида орзу қилган уни ҳеч қачон Биласизми, эркаклар биз давоми...

05:58 / 07.03.2017 10724
Бугун 3 март 2019 йил санасида Тошкент шаҳридаги Алвон супермаркетида миллий либослар кўргазмаси бўлиб давоми...

15:58 / 03.03.2019 3423