Islom.uz порталида «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" ids="5873,5838,5842,5846,5847,5849,5851,5852,5853,5854,5857,5858,5859,5860,5861,5862,5863,5865,5867,5868,5869,5870,5871"]

   Бугун фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ  Муҳаммад Юсуф рfҳимаҳуллоҳнинг қаламларига мансуб  «Кифоя» ва «Зикр аҳлидан сўранг» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Аллоҳ таолодан хайр-барака сўраган ҳолда, тақдимот Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Дастлаб «Кифоя» китоби ҳақида гапириш учун сўз Абдуманнон домлага берилди. У киши асарнинг асосий масдари,  фиқҳ илмининг мусулмон инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда китобнинг ўзидан олдин таълиф қилинганлардан фарқлари ҳақида айтиб ўтдилар.

Сўнгра сўз  «Зикр аҳлидан сўранг» тўпламининг чоп қилинишида бевосита иштирок этган Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуфга  берилди. У киши ушбу тўпламнинг тарихи ҳақида сўзладилар. Ушбу тўплам Шайх ҳазратларининг турли суҳбатлар ва интернет тармоғи орқали келган саволларга берган жавобларидан иборатлигини ва ҳозирда «Hilol-nashr» нашриёти томонидан 4-жузи тақдим қилинганини ва келажакда қолган жузларини ҳам тақдим қилиш кўзда тутилаётгани таъкидланди.

Тадбир сўнгида Шайх ҳазратларининг шогирдлари томонидан қилинган хатм Абдулбосит қори томонидан якунланди ва у зотнинг руҳи покларига хайрли дуолар қилинди.

Эслатма: Тез кунда тақдимотни видео шаклида тақдим қиламиз. Бизни кузатиб боринг ва бирга қолинг.

Мавзуга оид мақолалар
Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан давоми...

01:00 / 25.06.2020 4396
Сора Шаффи халқаро журналист. Унинг 2018 йилда ёзган Рамазон кундалиги кўпчилик муслималарга таниш давоми...

08:04 / 04.05.2019 2842
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Сўнгги йилларда юртимизда динимизни ўрганиш, кишиларда тўғри эътиқодни давоми...

16:00 / 13.11.2019 3677