Шайх ҳазратларини хотирлаб...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Ҳурматли ва азиз сайтимиз фойдаланувчилари! Мана тўрт кундирки, Шайх ҳазратларига муҳаббатли қалблар суҳбатларининг бош мавзуси мусулмонлар бошига келган ушбу улкан мусибат бўлиб қолди. Ҳамма бир-бири билан у зотни хотирлаб, у зотдан эшитган ёки китобларида ўқиган ёхуд маърузаларида эшитган бирор ҳикматли сўзларини эслайди. Ва шу билан бир-бирига таскин берган бўлади. Ҳамма бир-бирига сабр тилаган, таъзия билдирган. Биз «muslimaat.uz» сайти ҳам Ҳазратнинг барча мухлисларига ўз таъзияларимизни изҳор қиламиз. Ва Аллоҳдан сабри салвон сўраб қоламиз.

Сайтимизда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хотирасига бағишлаб, «Ҳазратим» бўлимини ташкил қилдик. Чунки бу СЎЗ у зотга зарра қадар муҳаббати бўлган ҳар бир қалбдан нидо бўлиб чиқмоқда. Сизнинг ҳам дилингизда айтар сўзларингиз бўлса, у зот билан боғлиқ хотираларингиз бўлса, сиз каби мусибат сабаб ўксиб турган дилларга малҳам  сўзларингиз бўлса, марҳамат қилиб, бизнинг электрон манзилимизга  юборинг. Биз уларни ушбу бўлим орқали бошқаларга етказишга ҳаракат қиламиз, иншааллоҳ.

Вассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

E-mail:muslimalar1@gmail.com

Мавзуга оид мақолалар
Бир қиз ҳикоя қиладиquotҲафта кунларининг барчасида қайғу ва ғамлар гоҳ у тарафдан, гоҳ бу тарафдан мени давоми...

15:45 / 24.02.2023 1853
  Одам боласининг қанча умр кўриши унинг ўзига эмас, Яратганнинг хоҳиширодаси, банданинг қадардаги давоми...

07:01 / 25.11.2016 4297
Бишкекда аёллар ўртасида Қуръон ўқиш мусобақаси ўтказилди. Муқаддас Китобнинг энг яхши қорияси унвони давоми...

06:20 / 25.01.2017 3435
Истамбул кўчаларида фақатгина аёллар учун фаолият юритадиган пушти рангли автобусметробуслар қатнаши давоми...

03:06 / 28.11.2016 3031