Грузия бош вазири мусулмонлар ҳимоясига ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Trend» агентлигининг хабар беришича, Грузиянинг Самтацкаро қишлоғида маҳаллий аҳоли мусулмонларга жума намозига йиғилишни тақиқлагани муносабати билан журналистлар берган саволига, «Констутицияга мувофиқ барча озчиликни ташкил этувчилар ҳам ўз диний маросимларини ўтказиш ҳуқуқига эгадирлар», деди Грузия бош вазири Бидзина Иванишвили.

«Аввало Самтацкаро аҳолисига мурожаат қилиб айтмоқчиманки, қонунга амал қилишсин. Ўзаро музокаралар йўли билан биз маҳаллий мусулмонларга ўз ибодатларини бажаришга имконият яратилишига эришамиз. Бироқ биз буни музокаралар йўли билан уддалай олмасак, қонуннинг кучини ишлатишимизга тўғри келади», деб агентлик Бош вазир сўзларидаги иқтибосни якунлайди.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchvxQM4vbr7Vwfeatureyoutu.beembed

08:23 / 01.07.2017 3109
Ишқ бир ҳасратдир...Ҳожар онамиздек бир гўдак билан чўлларда Аллоҳга омонат яшамоқдир.Ишқ ишончдир...Иброҳим давоми...

01:28 / 19.11.2020 4659
Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

08:35 / 20.11.2014 5119
СИЗГА ЛОЙИҚ УММАТ ЭМАСМАН   Тунлар бедор сизни кутмасам, Сизни дея кўзёш тўкмасам, Суннатингиз давоми...

17:41 / 19.03.2017 3541