АҚШ суди мусулмон аёл ҳуқуқини тиклади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АҚШнинг Олий суди ишга қабул қилиш жараёнида рад жавобини олган ёш муслиманинг даъвосини кўриб чиқди. Кийим ишлаб чиқарувчи  «Abercrombie & Fitch» компанияси бу аёлга фақатгина ҳижобда бўлгани учунгина рад жавобини берган.

Бўлиб ўтган воқеа христиан, мусулмон ва яҳудий динлари уюшмаларининг фаолларини бирлаштирди ва улар муслиманинг  ёнини олиб, норозилик билдирдилар. «Бу турли дин вакилларига даҳлдор муҳим масаладир», – деб таъкидлади адвокат Жин Шаер.

Можаро 2008 йил Оклахома штатида, Саманта Элауфнинг  Талса шаҳридаги  «Abercrombie & Fitch» компаниясининг сотув ишлари бўлимида суҳбатдан ўтаётганда юз берган. Рўмол ўраган 17 яшар  қизга рад жавобини беришар экан, ташқи кўриниши  ходимларнинг «дресс-коди»га тўғри келмаслигини асос қилишган.

Иш АҚШнинг Олий судига оширилгач, Федерал ҳукумат компанияни дискриминацияда айблаган. Чунки компания диний нуқтаи назардан кийилган ҳижобни  баҳона қилиб, Саманта Элауфни ишга олмаслигини билдирган.

Аммо «Abercrombie & Fitch» компаниясининг  сўзларига қараганда, улар ўша вақтда  даъвогар Элауфнинг  Ислом  динининг шартларидан бирига оид рўмол ўраганини   билишмаган.

«OnIslam.net» нинг қайд қилишича, «Abercrombie & Fitch» компанияси олдин ҳам  ходимларини дискриминация қилгани  туфайли  қонун билан тўқнаш келган. Бошқа бир воқеа,  2008 йилда Калифорния штатининг  Милпитас шаҳридаги  «Abercrombie & Fitch» компаниясида юз берган. Ўшанда ҳам бу компания  «номувофиқ  ташқи кўриниш»ни  деб муслимани ишга олмаган. Шунда у 2010 йил компанияни судга берган. 2013 йил сентябрда Калифорния суди  компанияни  диний  кўрсатмаларга мувофиқ  рўмол ўраган муслимани ишдан бўшатгани учун «айбдор» деб топган.

 « Ислам и Семья»  сайтидан Гўзал таржима қилди.

   http://islamisemya.com/

Мавзуга оид мақолалар
Буюк физик олим Исаак Ньютон шундай деган эди Агар мен бошқаларга нисбатан узоқроқни кўра билган бўлсам, бу давоми...

16:00 / 01.09.2019 2181
Мадинаи мунавварада турилганда кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Равзаларига бориб, дуруду давоми...

09:08 / 13.08.2018 4204
Герпес Шундай хасталиклар аниқланганки, уларга йўлиққан киши бир зум довдираб қолади. Кўпинча улар давоми...

06:41 / 25.11.2016 9472
Кеча 22 июль 2018 йилда Москва шаҳрининг«Альфа» меҳмонхонасида «Муслиманинг жамиятдаги ижтимоий ўрни» давоми...

17:20 / 23.07.2018 2883