Фарзандингиз ёлғон гапиряптими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олган экансиз!

Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни шижоатлантирмас (руҳлантирмас) экансиз!

Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз! Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз! Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қилар экансиз! Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз! Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз! Фарзандингиз бахил(қизғанчиқ)ми? Демак, сиз у билан ўзаро шериклик (ҳамкорлик) қилмас экансиз! Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол (дағал) муносабатда бўлар экансиз! Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз! Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз! Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз! Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарсаларни талаб қилар экансиз! Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!

Психолог профессор Ториқ ал-Ҳабиб

Мавзуга оид мақолалар
Бу мавзуга алоҳида тўхталишимизга Ислом.уз таҳририятига келган кўплаб савол ва таклифлар туртки бўлди. давоми...

13:42 / 18.02.2017 5710
httpsyoutu.benPeOs7prRd8

06:59 / 02.05.2019 1657
Саломатликни сақлашда магнийнинг муҳим ўрни борлигини бугун ҳаммамиз биламиз. Вужудимизга айнан қайси давоми...

01:21 / 16-fevral 1146
10 ёшинг муборак Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

08:35 / 20.11.2014 3089