Таомланиш одоби
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Холид ва Фотима Қуръони Каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлганларидан сўнг, ота-онасининг киришларини кутиб ўтиришди.

Холид:« Яхшилик ва баракот бўлган дарсимизга хуш келибсиз, онажон!» Она:« Аллоҳнинг сенга баракоти бўлсин, Холид».

Ота: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган тонгда ва кечки пайт ўқиладиган дуолардан тонг отганда ўқиладигани бундай:

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

«Аллоҳумма бика асбаҳна ва бика амсайнаа ва бика наҳяа ва бика намут ва илайкан нушур». Маъноси: (Аллоҳим сен ила тонг оттирдик, сен ила кеч киргиздик, сен ила ҳаётмиз, сен ила вафот топамиз ва қайтиш сенгадир) (Абу Довуд ва Термизий ривояти) Кеч кирганда эса:« Амсайна ва асбаҳна сўзлари алмаштириб айтилади». Фотима:« Бугун ўқитувчимиз бизга гўзал бир нашида ўргатди». Ота: «Яхши, Фотима қизим! Сендан уни эшитишни хоҳлардик». Фотима: «Эй Роббимиз! Барча оламлар Роббиси! Сен ягона Илоҳсан. Шеригу ёрдамчисиз таомлантирдинг. Ва сероб қилдинг.

Бизни мусулмонлардан қилдинг, Бизга кифоя қилдинг ва паноҳ бердинг. Эй шукрлиларга кўпайтириб берувчи Зот, Эй Роббимиз, Эй Роббимиз, Барча оламлар роббиси».

Холид: Фотиманинг нашидасида "Ҳамма оламлар Роббиси сен ягона Илоҳсан" дейилган Робб, Илоҳ сўзлари Аллоҳнинг гўзал исмлариданми?» Ота:« Ҳа, Холид, Аллоҳнинг гўзал исмларидан: Робб (тарбиячи, ўз паноҳига олувчи),

Илоҳ (ундан ўзга ибодатга сазовор нарса бўлмаган Зот),

Аълаа (мартабаси ўта олий бўлган Зот),

Акром (кўплаб ато қилувчи карамли Зот).

Холид: «Бу исмларни яхшилаб ёдлаб оламан, отажон. Мен Аллоҳга муҳаббат қиламан, барча айбу нуқсонлардан пок ва Улуғ бўлган Зотнинг гўзал исмларига муҳаббат қиламан». Она:« Отаси, кечки таомни тайёрлашимга рухсат берсангиз». Ота:« Тайёрлай қолинг, онаси .Онангиз дастурхон ёзгунича, сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан овқатланган болага у Зотнинг айтган сўзларини айтиб бераман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у болага Ислом одобларидан бўлган овқатланиш одобини ўргатмоқчи бўлиб: «Эй болажон, Бисмиллаҳни айт, ўнг қўлинг билан овқатлан ва ўз олдингдан егин»,деганлар». (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари) Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам овқатланмоқчи бўлган болага мана буларни ўргатганлар: 1. Бисмиллаҳ дейишни; 2. Ўнг қўл билан овқатланишни, чунки шайтон чап қўли билан ейди; 3. Ўзининг олдидан овқатланишни, бировнинг олдидан олмасликни; Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўргатган овқатланиш одобларидан мана булар ҳам бор: 4. Олдига келтирилган овқатдан айб топмаслик; 5. Овқатланишдан олдин яхшилаб қўлни ювиш; 6. Овқатга пуфламаслик, иссиқ бўлса ҳам; 7. Овқатланишдан олдин Бисмиллаҳни айтиш эсдан чиққанда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» дейиш; 8. Овқатланиб бўлгандан сўнг: «Алҳамду лиллаҳи касийрон мубарокан фийҳи» (Аллоҳга кўп барокатли шукр ва мақтовлар бўлсин). (Имом Бухорий ривояти) Шу вақт она кириб: «Узр, отаси, суҳбатингизни бўламан, овқат тайёр бўлди, марҳамат қилинг», деди. Ота: «Дарсимиз ҳам тугади, онаси! Қани, юринглар, болаларим», деди.
Мавзуга оид мақолалар
  «Эътикоф» сўзи «бир нарсани лозим тутиш» маъносини билдиради. Шариатда эса Аллоҳга яқинлик ҳосил давоми...

08:44 / 04.06.2017 3133
Ўн иккинчи кун... Ассалому алайкум Бугун ўн иккинчи кун. Кеча амакимларникидан қайтаётган эдим. Йўлда давоми...

15:38 / 07.06.2017 3834
Турмуш ўртоғи билан 50 йил яшаб, бахтли ҳаёт кечирган онахон билан суҳбат. 50 йил давомида, доимо бахтли давоми...

10:42 / 20.02.2017 16904
Бухоролик олим муҳаддис, фақиҳ Абдуллоҳ Субазмуний ваф. 340952 й. ўзининг «Кашф алосор фи маноқиб Аби Ҳанифа» давоми...

16:00 / 28.12.2019 2549