Мантиқийдир...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мантиқийдир... Етим ва омий бир инсон оламлар саййиди бўлиб қолса, ҳасадгўйларнинг, адоват ва нафратчиларнинг, Сизни «шоир» деювчиларнинг, Сизни «сеҳргар» деювчиларнинг, Сизни «кофир» деювчиларнинг, Сизнинг шаънингизда ёзадиганларнинг, расм соладиганларнинг, ёлғон гапирадиганларнинг, сўкадиганларнинг кўп бўлиши мантиқийдир!

Бу ғайирликдир... Валид ибн Муғиранинг ғайирлигидек! У мусулмон бўлай деб қолмаганмиди? Бироқ нафсида нимадир ғимирлади, кибри уни шакка солиб қўйди. Ҳа, кибр дарди ― бу  энг катта хатар! Бироқ  жаннат ўз-ўзини обод қила олармиди? Кимдир жаннат ва унинг неъматларида, кимдир эса Сақарда. Бу мантиқийдир!

Мантиқийдир…

Модомики, мусулмонлар шу аҳвол экан, модомики, ғаллангни ўз қўлинг билан экмас экансан, очлик ошқозонинг тимталаб, сени хорласа, душманларнинг тирноғи ўсиши мантиқийдир!

Модомики, сўзинг тарқоқ, ўзинг сарсонсан, сўзингни тинглар қулоқ қайда?! Энди дардингни кимга айтасан? Кимдан аччиқланасан? Шикоятларингга ким қулоқ тутади?! Улар баъзи суратлар билан Мустафони хўрлашни мақсад қилмаганлар. Улар Саййидимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам башариятнинг саййиди эканини билишади. Улар сени қасд қилганлар, мени қасд қилганлар, бутун шу авлодни қасд қилганлар...

Модомики, биз тарқоқ эканмиз, парчаланарканмиз, ҳақиқатларни яширар эканмиз, бошимизга бундан баттари кела бошлайди! Аммо саййидимиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга келсак, у Зотга Робби кифоядир...

Улар бизнинг устимиздан кулишмоқда, у Зотнинг эса танлаб олган, сақлаб олгувчи Робби бор! Улар у Зотни кўзлари билан кўрганларида эди, у Зотни қандай чизишни билишарди, у Зотни адолатлари, кенгбағрлиликлари ва сокинликлари билан номлашарди! Саҳобаларнинг  у Зотнинг таҳоратларидан тушган сувни талашишларини кўришарди!

У Зотни кўрганларида қандай чизишни билишарди! Аммо биз Набийимизни қароғлар ичра чизмадик. Биз уларга динимизни гўё унда на илм, на адабиёт, на фан ва на санъат йўқ қилиб тушунтирдик! «Биз фалон эдик», «биз ундай эдик», «биз бундай эдик» деб чалғиб қолдик... Жорий ва келажак ишларда эса ухлаб олдик...

Бироқ... Бас, энди биз уйғондик, ўзимизга келдик, Сиздан жиддий кечирим сўраймиз, сизга қайтамиз! Сизнинг улусингиз, эй пок ва тоза қалб эгаси саййидимиз Набий, худди сиз каби фаолдир, ишчандир, соф ва тақводордир! Аммо анавиларнинг ғайирликлари уларни еб битиражак!  Бу мантиқийдир!

Ҳишом Жах

Эркин таржима

 Таржимон: Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Ойижон, қаранг, ой юмюмалоқ бўлиб тўлибди. Рамазоннинг ярми дарров ўтиб кетибдия. Бир йил кутган Рамазонимиз давоми...

17:38 / 07.03.2017 3442
     Қурбонликнинг зоҳири ва ботини ҳамда ундаги руҳият Ҳадиси шарифда «Ҳар бир нарсанинг зоҳири ва ботини давоми...

09:52 / 19.08.2018 2593
Намозни қуйидаги нарсалар бузади Мутлақ калом. Намозда қасдданми, унутибми, билмасданми, хато давоми...

06:53 / 18.05.2017 4031
Аллома Ибн Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ .Жалоул афҳом фи фазли ассолати аъла хойрил анъом, номли китобида Набий давоми...

17:03 / 15.12.2023 2187