Ортга суришдан ҳазир бўлинг
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Талаби илмга тўсиқ бўладиган нарсалардан яна бири, таҳсилни ортга суриш, кейинга қўйишдир. Ортга қўйиш илм талабини кейин бошлайман дейишдир. Бундай дейдиган бечора киши ўзига тўсатдан ажал етиб қолиши мумкинлигини билмайдими? Халқимизда «Бугунги ишни эртага қўйма», деган мақол бор.

Абу Исҳоқдан ривоят қилинишича, Абдулқайсдан бир кишига: «Бизга насиҳат қилинг», дейилганида: «Ортга суришдан ҳазир бўлинг», деган.

Ҳасандан ривоят қилинади: «Ортга суришдан ҳазир бўл. Чунки бугун борсан, эртанг борми-йўқми? Агар эртанг бўлса, эртада ҳам бугунингда бўлганингдек бўл. Агар эртанг бўлмай қолса, бугун қилган қусурингдан надоматланиб қолма».

Юсуф ибн Асбот айтади: «Менга Муҳаммад ибн Самра Соиҳ ушбуни ёзди: «Эй биродарим, ўзингга ортга суришни амир қилиб олишдан, қалбингга жойлашиб қолишидан ҳазир бўл. Чунки у заифлик ўрни, зоелик жойидир. Ўша ила кесиласан ва вақтлар узилади. Сен агар шундай қилсанг (яъни ортга суришга имкон берсанг), азми қароринг ва ҳавоингга йўл кўрсатиб қўясан. Шунда сендан кетиб бўлган зерикишни улар баданингга қайтариб қўяди. Агар у қайтса, баданингдан фойдалана олмай қоласан. Эй биродарим, шошилгин, орта қолиб кетишинг бор, тезлашгин, сендан ўтиб кетилиши бор. Жидду жаҳд қилгин, иш жиддийдир. Ўрнингдан тур ва ғафлатингдан огоҳ бўл. Нимани ўтказганинг, қусур қилганинг, ноқис қилганинг, терганинг ва амал қилганингни эсла. Шундай қилишинг ҳисобни аниқлайди. Шунда худди қилган ишингга ҳавас қилгандай ёки қусурингга надомат қилгандай бўласан», деди. Бу жуда улуғ ва фойдали насиҳатдир.

Баъзи талаби илмлар ишни кейинга суриб: «Фалончи матни ёд олишни фалон куни бошлайман, фалон китобни ўқишни фалондан кейин бошлайман», деб кейинга сурадилар.

Бунинг тафсилоти бор:

Агар у шуни айтган вақтида илм талаб қилиш, ўқиш ва баҳс қилиш билан машғул бўлса, унда у яхшиликдадир ва яхшиликдан яхшиликкадир. Лекин мақсади бесабаб ортга суриш бўлса, унда бу иш зоелик эканлигида шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳар бир илм истаган кишига ва аҳли илм сифатлари билан сифатланишни хоҳлаган кишига ўз вақтидан бир лаҳзасини ҳам увол қилмаслик вожиб бўлади.

Одинахон Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Вақтисоати етиб, Аллоҳ таоло Муҳаммад мус­тафо соллаллоҳу алайҳи васалламга «Ва яқин қариндошларингни давоми...

07:17 / 10.01.2017 7178
Ўнинчи қоида Қарқара. қўтондан ташқари барча қушларни истеъмол қилиш мумкин. Ўн биринчи қоида Ўлакса билан давоми...

03:10 / 28.11.2016 3755
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсин Ортларидан Набий йўқ Зотга салавотлар бўлсин Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи давоми...

05:40 / 14.11.2016 3146