Расулуллоҳга...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳга... Рисолат мулкида энг яхши гултож, Жаҳонни зулматдан ёритган сирож, Нажотга топилмай қолганда илож, Олам сиздай зотга нақадар муҳтож...   Изласак-да қумсаб оламда бу кун, Топa олмаймиз сиздай инсонни бугун, Соғинган умматга соф Ислом учун, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Иймондан қурилган Исломнинг қасри, Биз учун армондир саодат асри, Замонлар шиддатла чопгани сари, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Кўнгил сизни мудом сўраб қўймаса, Сийратда соғинчга кўнгил тўймаса, Сизсиз мушк анбар ҳам хуш бўлмаса, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Сиз учун қилсам гар бу жоним фидо, Қилмаган бўламан шукрингиз адо, Сиз учун кўзда ёш тугаса ҳатто, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...   Хаёлда ҳар турлик ўйларни ўйлаб, Баъзида хато сўзларни сўйлаб, Бу шеърим сиз учун ёздим атайлаб, Олам сиздай Зотга нақадар муҳтож...  

Ҳурмат билан «Кўкалдош»  ўрта махсус ислом билим юртининг 3-курс талабаси Бобохонов Исохон.

Мавзуга оид мақолалар
Амаллар қуруқ суратдир. Руҳлар эса улардаги сирихлоснинг мавжудлигидир. Ихлоссиз амал қуруқ жасад давоми...

05:38 / 18.07.2017 3360
Чақалоқ туғилганидан кейин биринчи кунлариёқ унда туғма рефлектор реакциялари кузатилади. Кичкинтой давоми...

06:46 / 25.11.2016 7704
Янгиликларда Наманганда 26 ёшли аёлнинг эри томонидан қаттиқ калтакланиб вафот этгани хабар қилинди. Бир давоми...

17:36 / 12.08.2020 4787
Аллоҳ наздида энг яхши гап рост гапдир ҳадис Ростгўйлик инсоннинг маънавий бойлиги бўлиб, инсонни ҳамиша давоми...

10:17 / 01.12.2016 4542