Бидъат тўғрисида нималарни биласиз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шариатимизда бидъатга муҳим аҳамият берилгани боис, кундалик ҳаётимизда бидъат тўғрисида турли қарашлар, мунозара ва ҳатто тортишувларга дуч келамиз. Кўпчилигимиз бидъатнинг луғавий маъноси «бир нарсани янгитдан пайдо қилиш»лигини биламиз, лекин у истилоҳда «динда янги ихтиро қилинган йўл» маъносини беришини тушуниб етмаймиз. Натижада айримлар динда бўлмаган янгиликларни залолат деб, ўзига ҳам, бошқаларга ҳам қийинчилик туғдиради. Савоб ва гуноҳ ишларга аралашиб, одамларни ўзидан безитади.

Бидъатнинг вожиб, ҳаром, мандуб, макруҳ ҳамда мубоҳ турлари ҳақида маълумотга эга бўлиш ҳар бир муслим ва муслиманинг бурчидир. Илмсизлик туфайли (Аллоҳ сақласин) ҳаром бидъатга аралашиб қолган мусулмон иймонидан айрилиб, залолат ботқоғига ботиши мумкин. Мубоҳ бидъат тўғрисида тушунча бўлмаса, ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам овора қилиб, турли жанжалларга, асаббузарликларга сабаб бўлади. Гуноҳ қилаётган инсонга «бидъатчи» деб маломат қилиб ҳам, ўзи гуноҳга ботганини билмай қолиши мумкин.

 
Мавзуга оид мақолалар
Отаоналар, педагоглар ва ёши улуғлар, илтимос, тарбия усулида жахл билан қулоқни бураш ва тортиш қулоқ давоми...

16:50 / 25.08.2023 2438
embedhttpsyoutu.beu5sQvPl0embed

07:13 / 09.11.2017 4843
Куфрни рад этиш калимаси . Маъноси Аллоҳим Билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик давоми...

05:30 / 27.04.2017 2630
            ШАЙТОН ИНСОН БИЛАН ҚАНДАЙ МУЛОҚОТ ҚИЛАДИ   Шайтон мўминнинг энг катта ва энг асосий давоми...

16:35 / 25.02.2017 10671