Дуонинг ижобат ва ҳожатнинг раво бўлиши
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мисол тариқасида «Шархи «Ақидатут Тоҳовия» китобидан иқтибос келтирамиз.

«Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади».

Шарҳ: Жумҳур мусулмонлар ва бошқа динлар аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши оят ва ҳадислардан маълумдир.

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул Зот ундан ғазабланади», деганлар.

Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:

1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.

2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди.Фақирдан бирор нарса сўралмайди.

3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.

4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.

5. Раҳмат. Чунки раҳимсизга дуо қилинмайди. Раҳимсиздан бирор нарса сўралмайди.

6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди.

Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатни инкор қилувчидир.

Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

Фойда:

Билингки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик, тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса, ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир.

Таваккул ва умидворлик тавҳид, ақл ва шариат вожиб қилган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул қилиб (суяниб) қолмайди ҳам, уларни беҳудага чиқармайди ҳам. Балки Аллоҳга таваккул қилган (суянган) ҳолда, сабаблар Аллоҳнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб ҳаракат қилади.

Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилишига далил:

1. «Ва Роббингиз: «Менга дуо қилинглар, сизга ижобат қилурман», – деди» (Ғофир: 60).

2. «Қачонки, бандаларим сендан мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, мен яқиндирман. Дуо қилувчи дуо қилганда дуосини ижобат қилурман» (Бақара: 186).

3. «Албатта, ибодатимдан такаббурлик қиладиганлар, тезда жаҳаннамга бўйин эгган ҳолларида кирурлар» (Ғофир: 60).

Мавзуга оид мақолалар
55 йил илгари Валентина Терешкова тарихдаги илк аёл сифатида фазога чиққан эди. Фақат аёллардан иборат давоми...

12:36 / 08.03.2019 2617
«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади.  Шариатда эса туғишдан кейин аёл кишининг давоми...

05:06 / 10.05.2017 4509
Ҳали ёш, болалари кўп бўлмаган аёлларнинг турмуш ўртоқлари уларга кам вақт ажратаётгани, кўнгилларини давоми...

08:44 / 07.04.2017 4114
Бугунги кунда кўпчилик ижтимоий тармоқлар дея аталувчи интернет сайтларида ўз саҳифаларига эгадир. У ерда давоми...

13:49 / 27.11.2016 3424