Жойнамозни ёз!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Келганмиз дунёга машаққат учун, Айшу ишрат эмас, бил, тоат учун, Бир он тирикдирмиз, беғамлик нечун, Етар ғофилликда, ўтган қишу ёз, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Келганимиз аниқ ,качон кетмоқ аниқмас, Ўлмоғимиз аниқ , лек қай бормоқ аниқмас, У ёқдаги сўров бу ер каби силлиқмас, Пушмон эт қилмишга, йиғла солиб уввос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Хақ ризосига етмоқ, эй дўст осонмас,
Амали ила ҳеч ким жаннатни қозонмас,
Чўм Ҳақ раҳматига, тур, ётар замонмас,
Ётма ғафлат ичра, қилгин чин ихлос,
Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз!
 Сен беғам тўшакда ётганингда ухлаб,
Кимдир кўп зулмдан қон ичар хўплаб, Кимдир ёрин кутар, юрагин тирнаб, Ёлвор, ғам-андуҳдан бўлсинлар халос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Фитна, фасод четласин бизнинг давлатни, Ҳар бандаи мўминга берсин нусратни, Мудрамай қоим бўл, сарфлаб ҳимматни, Зорлан, қалб зангидан бўлай деб халос, Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Ҳақдан насиҳатни фақат нодонлар эшитмас, Заҳмат чекмагунча кимса орзуга эришмас, Бугун бизга, дўстим, муҳаббат етишмас, Дема:«Қойил қилдим беш вақтлик намоз», Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз! Ғофил ҳам, обид ҳам куни келиб ўтар, Ҳушёр бўл, Малакул мавт навбатинг кутар, Нажотдадир кимки Расул йўлин тутар, Шунда Расул умматим, деб чиқурлар пешвоз. Тур, дўст, таҳажжудга, жойнамозни ёз ! Шунча гуноҳ-ла бемалол ётмоғинг ғалат, Бўлгин ўзинг, аввало, ҳаммага ибрат, Чун ёзганинг таъсири бўлмагай албат, Мирзо Аҳмад зарарга босмасин тош-тароз Туриб таҳажжудга жойнамозни ёз.  
Мирзо Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра «Фақиҳ киши шайтон учун мингта ибодатлидан кучлироқдир»,  деган эканлар.  Чунки олим шайтон давоми...

11:37 / 27.02.2017 4243
«АҚШ Президенти Барак Обама сешанба куни АҚШнинг шарқий қирғоқларида жўш ураётган кучли довул «Санди» давоми...

14:26 / 02.12.2016 2584
Нўмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

05:37 / 24.01.2017 4489