Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муслим ибн ал-Ҳорис ат-Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга махфий равишда: «Шом намозини ўқиб бўлганингдан кейин етти марта «Аллоҳумма ажирнии минаннар» деб айтгин. Агар сен ўшани айтсанг-у, мазкур кечада ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади. Бомдодни ўқиб бўлганингда ҳам ўшани айтгин. Агар шу кунда ўлсанг, сенга ундан сақланиш ёзилади», дедилар».

Абу Довуд ривоят килган.

Шарҳ: «Аллоҳумма ажирнии минаннар»нинг маъноси «Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин» деганидир.

Сенга ундан сақланиш ёзилади, дегани дўзахдан сақланиш ёзилади, деганидир. Бу дуони ўқиш диёримизда кўпчилик зокирлар томонидан йўлга қўйилган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи қизларига эрталаб бўлганда «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, лаа қуввата иллаа биллаҳи, маа шаа Аллоҳу кана ва маа лам яшаъ лам якун. Аъламу анна Аллоҳа алаа кулли шайъин қодийр. Ва анна Аллоҳа қод аҳота бикулли шайъин илман»ни айтгин деб таълим берар эдилар ва:

«Ким шуларни субҳ кирганда айтса, то кеч киргунча ҳифз қилинади. Ким шуларни кеч кирганда айтса, то субҳ киргунча ҳифз қилинади», дер эдилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Маъноси: «Аллоҳ покдир. Ҳамд Унгадир. Қувват фақатгина Аллоҳдадир. Аллоҳ хоҳлаган нарса бўладир. У хоҳламаган нарса бўлмайдир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Ва албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани илми ила иҳота қилгандир».

Тонг чоғи ва кеч кирганда ўқиладиган дуолар сирасига бу ривоятда келган дуони ҳам қўшиб қўйилса, яхши бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бизни иймонга чақирган, Қуръон билан ҳидоят қилган, фазлэҳсони ила дуоларимизни қабул этган, фақат Унгагина давоми...

14:02 / 04.02.2019 7418
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бутун умр бомдод намозидан кейин ухламаганлар, аҳли аёли ва фарзандларини давоми...

17:17 / 28.08.2023 950
Таниқли шоир Ботиржон Эргашевнинг Аллоҳимга айтиб бераман, Жонинг соғ бўлсин каби шеърий тўпламлари давоми...

16:00 / 05.01.2020 4608
embedhttpsyoutu.beSC2RFOxnn6Iembed

13:14 / 16.10.2017 2639