Қор, ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам осмон уфқида булутни кўрсалар, ишни тарк қилар эдилар. Агар намоз ўқиётган бўлсалар ҳам. Сўнгра «Аллоҳим! Мен сендан унинг шарридан паноҳ сўрайман», дер эдилар. Агар ёмғир ёғса: «Аллоҳим! Фойдали ва нафли қилгин», дер эдилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган. Ҳар бир мўмин-мусулмон ёғингарчилик  пайтида Аллоҳдан уни манфаатини ва фойдасини сўраб, ёмонлигидан эса паноҳ сўраб дуо қилиши лозим. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Устимиздан ёмғир ёғди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У Зот чиқиб, кийимларини шимардилар. У Зотга ёмғир тегди. Биз сўраган эдик, У Зот: “У Роббиси ҳузуридан ҳозиргина тушди», дедилар». Абу Довуд ва Муслим  ривоят қилишган. Демак, ёмғирнинг ҳар бир томчиси ва қорнинг ҳар бир парчаси Аллоҳ ҳузуридан экан. Уламоларнинг айтишларича, қор, ёмғир ёғаётганда осмон эшиклари очиларкан. Ва шу вақтдаги дуолар ижобат бўларкан. Шундай экан, вақтни ғанимат билиб, дуога қўл очайлик.

Мавзуга оид мақолалар
Францияда бўлиб ўтган мамлакатнинг энг катта исломий конференциясида 200 мингга яқин инсон йиғилди, деб давоми...

09:07 / 22.04.2019 1561
БиласизмиҲаж ва Умра зиёратига борсангиз, Мадинаи мунавварага ташриф буюрасиз. У ерда Масжиди Набавийда давоми...

05:26 / 02.12.2022 3681
Доктор Аҳмад Ҳажжий Курдий 1. Эркакларга тилла билан зийнатланиш ҳаром. Унда ортиқча дабдаба бўлиб, давоми...

14:00 / 13.11.2019 2391