Қозоғистонлик қария Маккага велосипедда боради
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

76 ёшлик велосаёҳатчи Ўлжабой Смагулов ғайриоддий йўналишни мўлжаллаб қўйди. У ўзининг икки ғилдираклик ҳаракатланиш воситасида Қарағандадан тўппа-тўғри Саудия Арабистони, ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидаги муқаддас жойларга боришга қарор қилди.

Бу одам ўзининг илк велосаёҳатини 2003 йилда Қозоғистондан Туркманистонга амалга оширган эди. Бугунги кунга келиб, у нафақат Қозоғистоннинг барча вилоятлари, балки  МДҲнинг, деярли, барча мамлакатларини айланиб чиқди. Навбатдаги йўналиш узунроқ ва мураккаброқдир. Ўлжабой Смагулов Ашҳабоддан йўлга чиқиб, Эрон ва Туркия орқали кетмоқчи. Бироқ БАА ҳукумати шарт қўйди. Чегарадан фақат гуруҳ бўлиб ўтиш мумкин. Шунинг учун ҳозирда Ўлжабой Смагулов «велоҳаж» сафарини амалга оширишни истаган ҳамфикрларни излаш билан овора. У муқаддас жойларга велосипедда келган биринчи мусулмон бўлиш умидида.

«islam.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама сайтимиз давоми...

16:01 / 13.12.2016 2645
Хотинини қайғули, хафа ҳолда кўрса, унга раҳмшафқат кўрсатади, ҳол сўрайди, яхши сўзлар билан тасалли беради. давоми...

17:19 / 27.02.2023 1531
embedhttpswww.youtube.comwatchvIGOcULLoOA0featureyoutu.beembed

10:30 / 28.11.2018 2220