Сафар таассуротлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бухоро яқинидаги Сухор деган қишлоқда Саййид Амир Кулол қуддиса сирруҳининг мақбараси  бор. Биз бу ерга аср  вақтида етиб келдик. Саййид Амир Кулолнинг асл исми  Саййид Амир Калон бўлиб, у зот тахминан 1287 йили таваллуд топган.  Кулолчилик билан шуғуллангани боис «Мир Кулол» номи билан танилган. Бу улуғ зотнинг  бир юз ўн тўртта авлиё халифаси бўлиб, энг етуклари Баҳоуддин Нақшбанд, Мавлоно Ориф Дегароний, Шайх Ёдгор Валий,  Шайх Шамсиддин Кулол, Хожа Дарзунийдир. Саййид Амир Кулолнинг мақбараcини зиёрат қилар эканмиз,  у зотнинг бир пурмаъно ҳикмати ёдимга тушди: «То тақво (парҳез)ни рўзғорингиз шиори этмасангиз, Аллоҳ таоло сизга тўғри йўл эшигин очмагай...»


Саййид Амир Кулол мақбараси зиёратидан кейин еттинчи пири муршид –  ҳазрати Саййид Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд  қуддиса сирруҳи мақбарасида бўлдик.  Бу  зот соҳиби каромат, раббоний олим, Ислом дини ривожига муҳим ҳисса қўшган валиюллоҳлардан. Баҳоуддин Нақшбанд  матога нақш солиш билан шуғулланган.  У зот Бобойи Самосий, Саййид Мир Кулол, Қусам Шайх, Халил Ота, Ориф Деггаронийдан сабоқ олган. Тариққат илмида Саййид Мир Кулол устоз бўлган. Нақл қилинишача,  у зот она томонидан сиддиқий, яъни насаби Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳугача боради.


Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи билан у зотнинг онаси — Орифабиби зиёратгоҳи яхлит бир мажмуага айлантирилган.  Бу ерда ташкил этилган музейдаги экспонатлар ҳам узоқ мозийдан  ҳикоя қилади...


Бизни ёдга олганнинг замони обод бўлгай,

Макони обод бўлгай, жаҳони обод бўлгай.

Не экса ўриб олгай ўшани одам, бешак,

Бизни ёдга олганнинг хирмони обод бўлгай...


Тошкентга бир олам таассурот, маънавий озуқа билан қайтдик. Улуғ валиюллоҳлар  дафн этилган бу маконлар сакинати, ҳайбатию  салобати дунё ҳаётининг ялтир-юлтирларига маст қалбларимизга оз бўлса-да убудийят ҳиссини берди... Неча йил, аср ўтмасин, инсон бу маънавий озуқага эҳтиёж сезаверади.

Аллоҳ таоло бу зотларни раҳматига олсин.


Муҳайёхон Муҳаммад Юсуф

Бухоро-Тошкент


Манба
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Rahmah Foundation ташкилоти мустақил таълим ташкилоти ҳисобланади. Ташкилот давоми...

04:04 / 30.07.2020 1966
Sputniknewsuz.com хабар беришича, Буюк Британияда истиқомат қилувчи юртдошимиз Гули Шайх хоним Гули Мурадова давоми...

18:45 / 05.05.2020 4978
Ҳазратимиз халқимизга Аллоҳ таолонинг муборак китобини ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

17:36 / 04.06.2023 1245
Буюк Британия Мусулмонлар Кенгаши Зара Муҳаммадни Буюк Британиядаги энг йирик мусулмонлар ташкилоти давоми...

01:28 / 02.02.2021 3854