ТАРБИЯ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Она ўғлидан эрига шикоят қилиб қолди. Нима эмиш, ўғли ўртоқлари билан қабристонга тез-тез борадиган бўлиб қолибди.

– Ҳа, яхши, у ерга тўп тепгани боришмайди-ку, зиёрат қилиб, Қуръон ўқиб қайтишади, – деб ўғлига мамнун қараб қўйди ота.

– Ўргилдим зиёратларидан, ҳар борганда битта рўмолчанинг бошига етиб келяпти бунингиз...

– Э, рўмолчанинг зиёратга нима алоқаси бор? – ҳайрон бўлди ота.

– Ана, ўзидан сўранг?

Ота ўғлига қаради.

– У ерда, – деди ўғли, – битта дарахт бор, ўйлаб юрган нарсангизни ундан сўраб, рўмолчангизни боғлаб қўйсангиз, сўраганларингиз амалга ошади. Битта биз эмас, катталарам шунақа қилишади.

Ота гап нимадалигини тушунди-ю, индамади. Эрта тонг қабристонга бориб, ўша дарахтни қидириб топди. Экилганига беш-олти йил чамаси вақт ўтган, унча баланд бўлмаган бу дарахтнинг шохларига турли хил латта-путта боғлаб ташланган эди. Сабабини ҳам тахмин қилиб кўрди. Бу ерга қачонлардир кароматли бирор киши дафн қилинган бўлса керак.

Эртасига ўғлини бошлаб, қабристонга келди. Спорт сумкасидан ўткирланган аррани олди-да, ҳалиги дарахтни тагидан арралай бошлади. Бу ёқда ўғли қўрқиб, йиғлашга тушди. Ахир, муқаддас дарахтни қирқиб бўладими?! Ота ишини охирига етказиб, ўғлига деди:

– Қўрқма, ўғлим, қўрқсанг, фақат Худодан қўрқ, сўрасанг, фақат Худодан сўра, латта-путта боғлайдиган дарахтдан эмас...


Эркин Малик

Манба
Мавзуга оид мақолалар
          gallery sizelarge linkfile ids31201,31200,31199,31198,31197,31196,31195,31193,31202      2018 йил 4 феврал куни Наманган вилояти бўйича давоми...

05:27 / 04.02.2018 2357
embedhttpswww.youtube.comwatchvx662cm0J8yofeatureshareembed

00:03 / 23.01.2015 5057
Угандада Ер юзидаги энг кўп фарзандли аёл яшаши маълум бўлди. 39 ёшли Марям Набатанзи 38 фарзандни давоми...

04:05 / 28.04.2019 2978