Биз бугун бу фанга ниҳоятда муҳтожмиз...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир вақтлар мактабларда (бизда эмас) бошланғич синфларда «Одоби муошарат» фани ўқитилган. Хўш, «Одоби муошарат» нима?


«Одоби муошарат», қисқа қилиб айтганда, болаларга инсон бўлишни ўргатадиган фан. Ўша фаннинг баъзи мавзулари қуйидагилар:


Тик туриб овқат ейилмайди ва ичилмайди.

Кишиларнинг олдида қўлларни чўнтакка солиб турилмайди.

Бировларнинг айбини излаб, устидан кулиш мумкин эмас.

Омонатга олинган нарсалар кечиктирилмасдан қайтарилиши керак.

Савдолашилаётганда молни ёмонламаслик керак

Қўнғироқ қилган киши аввал ўзини таништириши лозим.

Жамоат ва гавжум жойларда сақич чайналмайди.

Ҳеч қаерга сигарет чеккан ҳолда кирилмайди.

Йўл ўртасида тўхтаб гаплашиш, одамларнинг йўлини тўсиш мумкин эмас.

Айбларни инсоннинг юзига солинмайди.

Мазах, ёмонлаш ва имо-ишорали сўзлаш мумкин эмас.

Ерга тупурилмайди ва атроф-муҳитни ифлос қилинмайди.

Аксирганда дастрўмол билан оғиз ва бурун беркитилади.

Жамоат жойларида бақириб гаплашилмайди.

Узоқ вақт қолиб кетган меҳмонга алоҳида хона ажратиб турилади.

Овқатга таклиф қилинса, таом кечиктирилмайди.


Биз бугун бу фанга ниҳоятда муҳтожмиз, номини ўзгачароқ қўйиб, қайсидир фан сифатида ўтилаётган бўлиши мумкин. Лекин бу борада уламоларимиздан яхшигина манба, асарлар қолган ва бу фанни аҳли илм устозлар ўтишлари керак. Шундагина таъсирли ва манфаатли бўлади.


 Олимжон Оллоқули

Манба
Мавзуга оид мақолалар
 Ўқибўрганиб, кейин гапир Бир киши мендан савол сўради. Унинг айтишича, битта мажлисда мен «Дуо қазои давоми...

09:43 / 01.04.2019 5749
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Расулини юбориб, у зотга энг гўзал ва ҳикматли амалларни суннат қилиб берган давоми...

16:00 / 28.10.2019 2767
Аллоҳ таоло «Қачонки сизга бир саломлашиш ила салом берилса, сиз ундан кўра яхшироқ алик олинг ёки худди давоми...

10:10 / 17.11.2016 3416
Қопқора туннинг сукунатидан, ваҳшатидан зада бўлган борлиқ тонг отиши билан эзгуликлар домига чўкади. давоми...

01:45 / 11.02.2017 5322