Сафар таассуротлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2023 йил 16 апрель


Жанубий Кореяга сафаримиз давом этмоқда.

Рамазоннинг 25-кунини ҳам шу ерда қаршиладик. Эрталабдан сафаримизни давом эттириб, Кимхэ шаҳрига етиб келдик.


Кимхэ шаҳри Кореянинг жануби-шарқий томонида жойлашган. Шаҳар  Кёнсан-Намдо вилоятига қарашли бўлиб, табиати ниҳоятда гўзал, иқлими тоза  экан. Бу шаҳар  порт шаҳарларидан бири бўлиб, бу ерда кемасозлик заводи жойлашган. Бизнинг ҳамюртларимизнинг кўпчилиги мана шу кемасозлик заводларида  меҳнат қилишади.


Кимхэ шаҳрида бизни юздан ортиқ ҳамюрт опа-сингилларимиз кутиб олишди. Улар билан Рамазоннинг фазилатли даҳалари ҳақида суҳбат қилдик. Бу файзли кунларнинг қадри, охирги ўн кунлигидаги муборак кечалар ҳақида  улар билан ўртоқлашдик. Юртдошларимиз динимиз аҳкомларига доир саволларига устоз Одинахон Муҳаммад Содиқдан жавоблар олдилар. Учрашув сўнгида хатми Қуръон ва хайрли дуолар қилинди.

Тадбирдан сўнг юртдошларимиз ва уларнинг болажонлари билан ифторлик қилдик.


Сафаримиз давом этади. Бизни кузатиб боринг!


Машкура Абдулҳамид қизи,

Жанубий Корея

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Арканзас штатидаги Мадина Ислом институтининг ректори Сафия Саид ҳуқуқни муҳофаза қилиш маҳкамалари билан давоми...

18:44 / 29.04.2020 3803
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 давоми...

20:06 / 07.08.2020 2208
2018 йил 5 февралда Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган Мавлоно Лутфуллоҳ жоме масжидида давоми...

04:26 / 05.02.2018 2758
Азиз юртдошим, диндошим, Қурбон ҳайити муборак бўлсинБайрам билан яқинларингизни табриклашни унутманг

09:11 / 28.06.2023 1069