Рўза неча ёшдан фарз?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



Болаларга рўза неча ёшдан фарз? Ўғил ва қизларга алоҳида ёш белгиланганми?


Ўғил ва қизга ҳам балоғат ёшига етганда рўза тутиш фарз бўлади.


Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:


 Тушида булғаниши;

Тушида булғанмаса-да, балоғатга етмай уйланган бўлса; маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

 Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.


Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:


 Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

 Ҳомиладор бўлиши;

 Ўн беш ёшга тўлиши.


Эҳтилом бўлмаган ўғил  болалар ва ҳайз кўрмаган қизлар 15 ёшидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Валлоҳу аълам!


Одинахон Муҳаммад Юсуф


Манба
Мавзуга оид мақолалар
.Роббимиз, бизни ва биздан аввал иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин, иймон келтирганларга давоми...

18:24 / 14.05.2023 1023
.Ва Ўз раҳматинг ила бизга кофир қавмлардан нажот бергин,.

18:12 / 05.06.2023 863
.Роббим, менга Ўз ҳузурингдан яхши зурриёт бергин. Албатта, Сен дуони эшитувчисан,

18:21 / 08.05.2023 1399
quotВа мени Наъийм жаннати ворисларидан қилгинquot

19:31 / 02.02.2023 869