Қория қизларимиз мусобақалашишди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


Кеча, 27 февраль куни Тошкент Ислом институтида институт талаба қизлари ўртасида

"Қуръон мусобақаси – 2023” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов ҳар йили  "Таҳфизул Қуръон" кафедраси томонидан ташкиллаштирилади ва гўзал тарзда ўтказилади.  Талаба қизлар  ҳифз ва тиловат йўналишида беллашишди.

Тадбирда  ТИИ кафедра ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.


Ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчи қизларимиз орасидан йўналишлар бўйича ғолибларни аниқлашишди. Унга кўра, тиловат йўналиши бўйича


1-ўринга Нажмиддинова Нозимахон (2-курс),

2-ўринга Норхўжаева Нилуфар (3-курс),

3-ўринга Азизова Зилола (4-курс) муносиб топилди.


Ҳифз йўналиши бўйича


1-ўринни Хўжаёр Бушро Амина (1-курс),

2-ўринни Султонова Бибихадича (4-курс),

3-ўринни Валихонова Оминахон (1-курс) эгаллашди.


Ғолиба қизларимиз  фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Албатта, энг олий совға, иншааллоҳ, Роббимиз ҳузуридадир. Аллоҳ таоло мана шундай қизларимиз сафини кенгайтирсин, илм аҳлларини кўпайтирсин!


T.me/muslimaatuz

Манба
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Пешқадамлар карвониrdquo лойиҳасининг иккинчи йўналиши ndash Китобхонлик мактаби ва унинг қошида давоми...

01:00 / 09.10.2022 2814
Саудия таълим вазири доктор Ҳамад ибн Муҳаммад АлАшайх яқинда янги тайинловни эълон қилди доктор Лилак давоми...

01:00 / 07.07.2020 2941
.Пешқадам мактаби, ўқув марказида ташкил этилаётган МУТОЛАА СИРЛАРИrdquo курсининг янги навбатдаги давоми...

15:37 / 16.02.2023 1870
Американинг йирик шаҳарларидан бирида расмийлар кўплаб мусулмонларнинг истакларини ўрганиб чиқиб, расмий давоми...

20:02 / 17.01.2021 2237