Ҳаж ва умра қилувчиларга тавсиялар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Масжидларда:


1. Икки масжидда ҳам бомдоддан бир соат олдин таҳажжуд намозига азон айтилади. Баъзиларнинг таҳажжудга айтилган  азонни бомдодга айтилди деб ўйлаб, бомдодни  ўқиб, меҳмонхонага қайтиб кетаётганларига ёки меҳмонхонада бомдод ўқиб, ухлаганларига гувоҳ  бўлдик.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларига кириш,  у ерда намоз ўқиш,  дуолар қилиш  — ҳар биримизнинг қалбимиздаги эзгу ниятимиз.  Лекин одам кўплигидан, яна баъзи сабабларга кўра  равзага кириш ҳаммага ҳам насиб қилмаяпти.

Лекин Масжиди Набавийнинг 32-эшигидан кириб борсангиз,  шундоққинa равзанинг ёнида,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари ёнидаги тўсиқнинг орқасида   намоз ўқишингиз,  дуолар қилишингиз мумкин.

Фақат бу эшик аёллар учун бомдоддан кейин ва хуфтондан кейин икки соатга очилади. Имкон топган одам ҳар куни кириши мумкин. Буни кўпчилик билмас экан.

3. Масжидлар ичида ҳам, ташқарисида ҳам ҳар қадамда катта  термосларда қатор-қатор сувлар тураркан. Уларнинг ичида албатта  "NOT COLD"  деб ёзилгани бор. Бу "илиқ  сув" дегани экан. Шунисидан ичганингиз маъқул. Наригилари ниҳоятда муздек бўларкан. Кўпчилик терлаб туриб муздайидан ичиб, томоғини олдириб қўяпти.

Ёки аралаштириб ичинг.

4. Агар совуққа чидамли бўлсангиз, масжид ичида ибодат қилсангиз яхши. Чунки кондиционерлар ишлаб туради. Агар совуқ ҳаво ёқмайдиган бўлса, масжид ҳовлиларида ўтирганингиз маъқул.

5. Умра амалларини  хуфтондан кейин бажарганингиз яхши экан. Кечаю кундуз мийқотга таксилар қатнаб тураркан.  Кундузи қуёшнинг тиғида сал қийналишингиз мумкин. Чунки биз мўътадил ҳавога ўрганганмиз.

6. Агар садақа қилмоқчи бўлсангиз,  масжидни тозаловчиларга беринг.  Ҳеч қандай иш қилмасдан тиланиб ўтирганларга эмас,  тозаловчиларга берсангиз,  савоби кўпроқ бўлади.


Давоми бор...


Барно Саидраҳмон


Муаллиф
Манба
Мавзуга оид мақолалар
Қурбонлик Қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир.Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик .Махсус ҳайвонни давоми...

00:00 / 29.07.2020 2254
АРАФА КУНИНИНГ РЎЗАСИОиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Арафа давоми...

18:00 / 29.07.2020 2096
Муборак сафар таассуротлариЗиёратдаги ибратларимҲаммамиз ҳам умра зиёрати давомида Аллоҳ таолонинг давоми...

03:00 / 25.02.2020 3607
8СабоқЭҲРОМ МАСАЛАСИ.Эҳром, арабча сўз бўлиб, луғатда .ҳаром қилмоқ, деган маънони англатади.Ҳаж ва умрани давоми...

03:08 / 05.01.2023 2139