Қизлардаги депрессия сабаблари:
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Жинсий етилиш. Ташқи таъсирлар (дугоналари ёки оммавий ахборот воситалари) таъсирида қизлар жозибалироқ бўлишга интилади. Идеал қоматга эга бўлиш орзусида овқатланиш хулқи кескин ўзгаради: анорексия (овқатланишдан бош тортиш) ёки булимия (ҳаддан зиёд кўп овқатланиш) ривожланади.

2.    Ижтимоий ўзгаришлар. Бошланғич мактабдан ўрта ёки юқори синфларга ўтиш.

3.    Ўз-ўзига бўлган муносабатни пасайиши. Одатда 9-10 ёшда қизлар ўзига юқори баҳо бўлади: «Мен маликаман», «Мени ҳамма яхши кўради» каби фикрлар билан яшайди. Катта бўлган сари уларнинг ўзига бўлган баҳоси пасая боради. Уларнинг учдан бири «Мен хунукман», «Мен ҳеч ким эмасман» каби ўйларга бориб, ўзига бўлган ишончи йўқолади.

4.    Стресслар, тенгдошлари билан мулоқотни қийинлашуви, оилавий можаролар.

5.    Бошдан кечирилган жисмоний ёки сексуал зўравонлик. Ота-оналарнинг эҳтиёткорсиз муносабатлари.

6.    Тафаккур коэффицентини юқорилиги (IQ>180). Ақлий жиҳатдан устун болалар ўзларининг нисбатан ақли пастроқ тенгдошларига нисбатан камроқ бахтиёр ва камроқ мосланувчан бўлади. Уларга тенгдошлари негатив муносабатда бўлишиб, масхараланади ва камситилади. Бу ҳолат уларда депрессия чақиради.

7.    Ирсий мойиллик. Яқинлари доимий депрессив ҳолатга тушадиган муҳитда яшаш депрессияга сабаб бўлади.

8.    Жиддий физиологик касалликларни мавжудлиги ёки айрим дори воситаларини ичиш (стероидлар, оғриқ қолдирувчилар).

(давоми бор)


Гавҳар Тешабоева, врач-психотерапевт, психиатр, нарколог

Мавзуга оид мақолалар
Бола ўзи мустақил равишда қарор қабул қилишни ўргана бошлагачгина, ўзини англай бошлайди. Агар отаона давоми...

21:27 / 21.06.2023 1025
Коронавирус келтириб чиқарадиган хос белгилардан бири ҳид ва таъм сезгисининг йўқолишидир. Аслида грипп ва давоми...

17:31 / 25.07.2020 3247
Ҳозирда қуёшдан сақловчи кремлар тури кўп. Шифокорлар ёз кунлари улардан албатта фойдаланиш кераклигини давоми...

21:31 / 03.06.2023 934
Бомдодга ухлаб қоляпман...Ассалому алайкум Мен туну кун ибодат қилгим келади. Ўзим мактабда ишлайман давоми...

20:03 / 21.09.2022 7947