"Инсонлар “қаноат” деган сўзга нисбатан зулм қилганлар..."
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Доктор Юсуф Қаразовий “Камбағаллик муаммоси ва Ислом уни қандай ҳал қилди”, деган китобида айтишича, инсонлар “қаноат” деган сўзга нисбатан зулм қилганлар. Улар қаноатни кам нарсага рози бўлиш, ночор ҳаёт, олий ишларни талаб қилишда ҳимматни паст қилиш, очлик, фақирлик ва ҳеч нарсаси йўқ бўлиш деб тушунадилар.

Буларнинг барчаси хато. Инсоннинг табиати дунёга қаттиқ ҳирс қўювчи ва уни таъма қилувчидир. Дин бойликка бориш йўлида инсонни мўътадил йўлга бошлаши лозим. Нафс ва танани бадном қилувчи ҳаддан ошиш ва ғулувга кетиш йўлларидан инсонни сақлайди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Эй Инсонлар, Аллоҳга тақво қилинглар! (Дунё) сўрашда гўзал (ҳолда) бўлинглар. Зеро, нафс ризқи тўлиқ бўмагунига қадар ўлмайди, гарчи кечикса ҳам. Аллоҳга тақво қилинглар! (Дунё) сўрашда гўзал (ҳолда) бўлинглар. Ҳалолини олинглар, ҳаромини ташланглар!”


Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан

Раҳматуллоҳ Махсумхонов  таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
Ким бугун ва охиратгача бутун умрини солиҳ банда сифатида яшамоқчи бўлса, улардан ўрнак олади. Улар давоми...

04:00 / 30.01.2020 6877
Мутолаа Иҳсан ШЕНОЖАКquotТАСАТТУР ВА ТАФАККУРДА ИСЛОМ ДЕГАН ҚИЗЛАРrdquo Нафс ўлимга, ақл нажотга чақиради давоми...

04:09 / 15.02.2021 2900
Замонамизнинг буюк ҳанафий, мужтаҳид олими Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Муҳаммад Шафиъ Усмонийнинг давоми...

16:29 / 21.04.2020 4675
Ислом наслнасабга асосланган устунликка ниҳоя ясадиҒарбнинг ўтган асрда жорий қилган, лекин амалда ўзи давоми...

00:08 / 09.05.2021 5602