Гугурт чўпларидан ясалган масжид
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Доғистоннинг Анди қишлоғида яшовчи, Аҳмад Иброҳимов туғма кар-соқов бўлишига қарамай, ҳаётда ўз ўрнини топган. Мана уч йилдан буён у гугурт чўплари ва оддий қоғоз елими ёрдамида ажойиб ва бетакрор бинолар макетини ясайди. У ясаган жажжи уй ва масжид бинолари аслидан ҳеч фарқ қилмайди.

Бир куни Аҳмад гугурт ва тиш ковлагич чўпларидан уй ясайдиган одам ҳақидаги фильмни кўриб қолади ва шу нарса унга масжид макетини ясашга илҳом беради. Бир неча кун у ўзининг мана шу фикрини обдон ўйлади ва ўзининг биринчи макетини ясаб кўрди.

Тез кунларда тайёр бўлган макет унинг қариндошлари ва дўстларига маъқул келди. Шундан бошлаб бу каби сувенирларни ясаш унинг энг асосий машғулотига ва ҳатто даромад манбаига айланди. Бошида у ўз ишларини дўконга сотиш учун қўйган эди. Тез орада унга шахсий буюртма берувчилар сони кўпайиб кетди. Ҳар куни у турли биноларнинг макетини ўйлаб топади ва ясайди. У ўзининг «шоҳ асари» деб Маккадаги масжид биносининг макетини билади. «Мен бу масжид макетини 10 кеча-кундузда тайёрладим. Айниқса, майда деталларнинг кўплиги қийинчилик туғдирди. Буни ясашим учун менга 20 қути тиш ковлагич, 50 қути гугурт ва 5 дона қоғоз елими керак бўлди. Баъзи жойларини «Момент» елими билан ҳам елимлашга тўғри келди. Ишимнинг натижасидан жуда хурсандман», дейди Аҳмад Иброҳимов.

«islamdag.ru» сайтидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Уч дуо мустажобдир. давоми...

04:36 / 29.11.2016 6017
Сарвари коинот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмлари Қуръони Каримда 4 ўринда Муҳаммад деб ва бир давоми...

06:11 / 31.01.2017 5246
Саломатлик дарсларини давом эттирамиз. Бугун биз тўғри овқатланиш ҳақида сўз юритамиз. Соғлом турмуш давоми...

14:06 / 25.12.2016 4878
Тадбир Расул ҳикмати нажот калити Аждодларга муносиб авлод бўлиш, уларнинг бой меросларини ўрганиш давоми...

15:47 / 19.03.2017 2886