“1 февраль – Бутунжаҳон ҳижоб куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шу йилнинг 31 январь  куни Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятининг Ўш Драма театрида “1 февраль – Бутунжаҳон ҳижоб куни”га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир “Ummamag” исломий журнали ижодий жамоаси ва ҳомийлар ҳамкорлигида уюштирилди. Унда 2000 нафардан ортиқ муслималар ҳамда ҳижоб ўраш истагида юрган 100 нафарга яқин аёл-қизлар қатнашишди.

Қирғизстон мусулмонлар идорасининг раиси ўринбосари Қодир Маликов, Ўш вилояти қозиётининг аёллар вакиласи Жамила хоним, Қирғизистон мусулмон аёл-қизларининг ҳуқуқларини ҳимоячиси Жамол Фронтбек қизи, олимлар кенгашининг аъзоси шайх Садибақос Доолов, шоир Идрис Айтибаев, “Саййида Хадича” мадрасасининг мудираси Жанара хоним ва яна бошқа кўплаб муслима аёл-қизлар қатнашиб, мавъиза ва чиқишлар қилишди.

Викториналар, кўргазмалар, саҳна кўринишлари тадбирни янада қизиқарли ўтишига сабаб бўлди. Тадбир сўнгида ҳижоб ўрашга рағбати ва иштиёқи бор бўлган опа-сингилларимизга ҳомийлар тарафидан кўйлаклар ва рўмоллар тақдим этилди.

Таъкидлаш керакки, “Ummamag” исломий журналининг бош муҳаррири Элиана – Марям Саттарова “World Hijab Day”нинг Қирғизистондаги элчиси ҳисобланади. Қирғизстон Республикасида Бутунжаҳон ҳижоб куни 2017 йилдан бери нишонланиб келинмоқда.

Қирғизистондан Бибиражаб тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Муслима аёл Зайнаб Алема Буюк Британиянинг машҳур Sunday Timesrdquo нашрига кўра, 2020 йилнинг миллий спортчисиrdquo давоми...

22:14 / 02.12.2020 2229
Шу йилнинг 2 март куни пойтахтимизнинг Шайҳонтоҳур туманида жойлашган .Муаллим, ўқув марказининг очилиш давоми...

20:14 / 16.11.2020 2920
Буюк соҳибқирон Амир Темур Хитой урушидан қайтгандан сўнг Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг шарафига давоми...

22:18 / 27.12.2020 2366
АҚШ армиясида хизмат қилган биринчи мусулмон аёл Салеҳа Жабин Америка ҳаво кучлари капелланида хизмат давоми...

21:36 / 20.02.2021 3579