“Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун, 2020 йил 23 декабрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон тумани “Хўжаи Жаҳон” жоме масжидида туман  отинойилари иштирокида кичик тадбир  бўлиб ўтди. “Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусига бағишланган бу тадбирда 60 нафарга яқин отинойилар иштирок этдилар. Ғиждувон туман  бош отинойиси Шаҳноза Назарова дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг отинойиларга қилган мурожаатлари билан таништирди. Сўнгра “Mазҳабсизлик – бидъатдир” мавзусида  йиғилганларга мавъиза қилиб берди. Тадбирда ҳозирги даврдаги  турли диний зиддиятлар, такфир, жиҳод, ҳижрат тушунчаларини нотўғри талқин этиш оқибатида юзага келаётган ҳолатлар ва буларнинг ечимини топиш йўллари ҳақида сўз юритилди. Фаолиятларида масъулиятли, ҳалол бўлишлик, туман аҳлини бидъат ва ҳурофий амалларни чек қўйишида, ёшларни ёт ғоялар исканжасига тушиб қолмасликларида улар билан ҳамкорликда иш олиб боришлик мақсадга мувофиқ экани таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, отинойиларимизга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари қаламлари мансуб “Ихтилофлар: сабаблар ечимлар”  китобида баён  этилган долзарб мавзулар билан яқиндан танишиб чиқишлари тавсия этилди.

Биз ҳам келгусида муҳтарама отинойиларимиз иш тажрибалари, куч-қувватлари ва салоҳиятларини сарфлаб, олдиларига қўйилган муҳим вазифаларни амалга оширади, деган умиддамиз.


Шаҳноза Назарова,

Ғиждувон туман бош отинойиси

Мавзуга оид мақолалар
Юртимизга яна баҳор қайтди. Кўнгилларга илиқлиқ, дилларга қувонч, хонадонларимизга файзу барака улашувчи давоми...

22:43 / 01-mart 1428
Буюк Британия тарихида биринчи марта ҳижобли мусулмон аёл судья лавозимини эгаллади. 40 ёшли Рафия Aршад давоми...

16:30 / 28.05.2020 3462
ТАЪЗИЯ.Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир, Анбиё сураси, 35оят..Muslimaat.uz, саҳифаси, .Бинту Содиқ, маърифий канали давоми...

23:56 / 15.02.2020 3683
Хабарингиз бор, 2022 йил, 14 ноябрь куни юртимизга Мисрдан Қоҳира университети усулид дин куллиётининг ҳадис давоми...

02:38 / 19.11.2022 2551