Илм талаб қилиш жаннатнинг йўлига тушишдир
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Россиянинг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги мадраса қошида ташкил этилган «Муслимаат мос» ўқув курсларида 26 нафар опа-сингилларимиз таълим олиб, 1-курсни муваффақиятли тамомладилар. Улар асосан тажвид, Қуръон, фиқҳ, араб тили, ҳадис каби фанлардан таълим олдилар. Йил давомида “Муфассал тажвид”, “Муаллими соний”, “Кифоя”, “Ҳадис ва ҳаёт” туркум китобларидан айрим жузларини устозлар кўмагида сабоқ олиб, илмларини зиёда қилдилар. 1 август куни “Муслимаат мос” ўқув курсининг 1-курс талабалари иштирокида кичик битирув тадбири бўлиб ўтди. Тадбир ўзгача шукуҳ ва таассуротларга бой бўлди. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзанди аржумандлари, устозамиз, muslimaat.uz сайти раҳбари Одинахон Муҳаммад Содиқ бу талаба муслима опа-сингилларимизни илм йўлидаги машаққатли меҳнатларини эътироф этиб, уларни онлайн тарзда фахрий ёрлиқлар билан тақдирладилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради», деганлар (Муслим ривояти). Илм талаб қилиш эса, жаннатнинг йўлига тушишдир. Имом Шофиъийнинг: “Агар дунёда азиз бўлишни истасанг, илм ўрган, агар охиратда шараф топишни истасанг, илм ўрган, агар ҳар иккисига эришишни кўзласанг, илм ўрган”, деган муборак сўзларини қалбларига жо айлаган бу муслима опа-сингилларимизга муваффиятлар тилаб, олган илмлари, иншааллоҳ, бу дунёда азиз қилсин, жаннатда ўзларига соябон бўлсин, охиратда эса шараф топтирсин. muslimaat.uz сайти таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Марям Эскандари MIIM Designs архитектура фирмасининг ҳам ташкилотчиси, ҳам муассисидир. Шунингдек, у Гарвард давоми...

01:42 / 24.12.2020 2105
Вақтивақти билан ҳаёт тарзимизда ниманидир янгилаш истаги бизни безовта қилиб туради. Бу вазиятда биз давоми...

01:47 / 16.03.2020 3871
Муслима опасингилларимизни янги кўптармоқли .MUSLIMAAT, дўконига таклиф этамиз.Каттаю кичикка бирдек зарур, давоми...

18:11 / 27.01.2020 3676
.Ва сабрлиларга хушхабар бер. Улар ўзларига мусибат етганда .Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга давоми...

02:56 / 07.02.2023 1758