КЕНГЧИЛИКДА НАФС ЎЗ НАСИБАСИНИ ОЛАДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


 

Кенгчиликда хурсандчилик борлиги учун нафс ўз насибасини олади. Торликда нафснинг насибаси йўқдир.

Ушбу ҳикмат ўзидан аввалги ҳикматларга таъкид бўлиб келган. Нафс балоларга учраб, ўз насибасини ололмагач, ноилож мусибатга чидайди. Лекин кенгчилик берилганда хурсандчилик борлиги учун нафс ўз насибасини олади, чунки бунинг муқобилида неъмат бор. Кенгликда нафснинг иштаҳаси кўпаяди. Бандаларнинг изоҳи билан айтилса, торликда неъмат, хурсандчилик ҳам татимайди, бу ҳолатида уни Аллоҳдан хавфда эканлиги, ожизлиги ушлаб туради. Неъмат келганда эса кибрга, ужбга йўл очилиб қолиши осон бўлади, қалбнинг хотиржамликка юз тутиши жуда осонлашади.  Кенгчиликда эса нафснинг тамагир бўлиш эҳтимоли кўпаяди.

Мушкулотларга учраган банда борки, Роббини эслайди, Унга яқинлашади, етган мусибатлар туфайли кичик хатоларга ҳам эътибор қаратади.

Кенгликка қўйилганда-чи? Кенгчиликда кичик хатоларга бепарволик туфайли неъматнинг риоясига футур етади, исрофга, кибрга, гуноҳларга берилишнинг йўли осонлашиб кетади, чунки бунда хурсандчилик ва бахт бор. Унинг завқига берилиш эса қалбнинг қаттиқлашишига  олиб келади.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасининг 30-оятида шундай марҳамат қилади:

ﭦ ﭧ ﭨﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Аллоҳ бандаларга ўта шафқатлидир». 

Баст, яъни кенглик ҳолатида ҳамда қабз, яъни мусибат етганда, торлик ҳолатида ушбу оятни қалбан ҳис қила олишнинг ўзи ушбу икки ҳолатда ҳам банданинг нафси саломат бўлиши учун дастуриламал бўлади.

Мавзуга оид мақолалар
АЛЛОҲНИНГ ҲУЗУРИДАГИ ҚАДРИНИ БИЛИШ УСЛУБИУ Зотнинг ҳузуридаги қадрингни билмоқчи бўлсанг, сени нима билан давоми...

14:00 / 27.04.2020 4176
Тоатга уринмай, унинг йўқлигига маҳзун бўлиш ғурурга кетишнинг аломатларидандир. Ғурур деганда одатда омма давоми...

00:00 / 01.06.2020 2385
Ҳақиқий тойй яқинлаштириш ndash охиратни ўзингдан ҳам яқинроқ кўришинг учун бу дунёнинг масофасини ўзингга давоми...

17:01 / 06.10.2020 2396
Жоҳилликнинг уч аломатиКимни ҳар бир саволга жавоб берадиган, ҳар бир шоҳид бўлган нарсасини таъбир давоми...

01:00 / 03.02.2020 4258