“Рамазон ‒ орзулар рўёбга чиқади”
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Рамазон ‒ орзулар рўёбга чиқади”

“Кўнгиллилар “Рамазон ‒ орзулар рўёбга чиқади” акциясини уюштирмоқдалар, унга кўра “Ийд ал-Фитр” (Рамазон ҳайити) куни Карачаево-Черкесиянинг кам таъминланган оилалардаги болаларни орзуларини бажариш режалаштирилган”, дея ҳабар беради “Алан” Карачаево-балкар маданият маркази ходими Рустам Батчаев.

Карачаево-Черкесияда бундай  акция учинчи маротаба ўтказилмоқда. Акциянинг асосий мақсади, кам таъминланган оилаларнинг болаларига улар орзу қилган совғаларни беришдир.

Рустам Батчаевнинг таъкидлашича, 2018 йили йигирма нафар бола совғага эга бўлган бўлса, 2019 йили олтмиш икки нафар бола совғаларни қўлга   киритган.  Бу йил республика бўйлаб олтмишдан ортиқ болаларни анъанавий акция билан ҳурсанд қилиш режалаштирилган. Кўнгиллилар болаларнинг истаклари ҳақида ота-оналари орқали билишади, аксарият ҳолларда болалар велосипед, скутер ва турли спорт анжомларини исташади.

Олдинроқ, Рамазон ойи муносабати билан ифтор вақтига уйига улгуриб боролмаётган Карачаева-Черкесия аҳолисига  ҳар куни юз тўплам хурмо, сув тарқатилгани ва минглаб оилаларга “Меҳрибонлик ҳудуди” акцияси доирасида озиқ-овқат пакетлари берилгани тўғрисидa хабар берилган эди.

                                                               Манба: Islam.ru

                   .

Мавзуга оид мақолалар
Муслимаат.уз, Муаллим медиа ва барча каналларимизда Туркиядаги мусибат муносабати билан мотам эълон давоми...

11:58 / 07.02.2023 1447
Кеча 10 декабрь куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo жомеъ масжидида Тошкент шаҳрида фаолият олиб давоми...

19:20 / 11.12.2020 3051
Бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 давоми...

20:06 / 07.08.2020 2208
Шу йилнинг 27 декабрь куни пойтахтимиздаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфrdquo мажмуасида давоми...

03:33 / 28.12.2023 938