Сингапурда муслима олима беш дақиқада коронавирусни аниқлайдиган тест ишлаб чиқди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сингапур олимлари томонидан коронавируснинг янги турини ташхислаш учун тезкор тест ишлаб чиқилди, дея Straits Times фан-технология ва тадқиқотлар агентлиги профессори Жекки Инга таяниб хабар берди.

Янги "Cepat" тест тизими вируснинг генетик моддаси борлигини аниқлайди ва 5-10 дақиқада натижани беради, дея таъкидлади профессор. Унинг сўзларига кўра, тестдан оммавий фойдаланиш учун лицензия бир ой ичида олиниши керак.

Профессор Жеки Ю.Ин, Сингапурдаги Биоинженерия ва нанотехнология институтининг ижрочи директори, AҚШ Миллий ихтирочилар академиясининг ходими деб тан олинди. Профессор олима 30 ёшдан кейин Исломни қабул қилди, шунингдек, 2015 йилда бионотехнология соҳасидаги инновациялар учун 500 минг долларлик Мустафо мукофотининг биринчи ғолибига айланди.

Манба

Мавзуга оид мақолалар
  Масаллиқлар 1 кг оқ ун, 2 стакан илиқ сут, 1,5 чой кошиқ туз, 30 г хамиртуруш, 200г сариёғ Ўзбекистонда илгари давоми...

08:05 / 29.11.2016 3421
Кўнглингда, бошингда тинмай айланиб, тинчлик бермаётган хаёллардан, фикрлар оқимидан, кечинмалардан давоми...

17:03 / 13.12.2016 5804
Имом шаҳид Бутий раҳматуллоҳи алайҳи Ваҳба Зуҳайли раҳматуллоҳи алайҳи ҳақида ушбу сўзларни айтади давоми...

11:59 / 12.02.2017 4656