Коми Республикасида мусулмонлар учун йўл ҳаракати қоидалари яратилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Коми Республикасида мусулмонлар учун

йўл ҳаракати қоидалари яратилди

Россия Федерациясига қарашли Коми Республикаси Мусулмонлар диний бошқармасида йўл ҳаракати қоидалари Ислом қонунлари, яъни шариат асосида тушунтирилган махсус рисола тайёрланди. Ҳайдовчилар учун эслатма ҳисобланган ушбу рисола муаллифлари ўз олдиларига ҳайдовчиларга онгли равишда жавобгарликни, аввало Аллоҳ таоло ҳузуридаги жавобгарликни эслатишни мақсад қилиб қўйганлар.

Энди ҳар бир мусулмон машина рўлига ўтиришдан аввал рисоладаги Қуръони Каримдан танлаб олинган оятларни ўқиб чиқади ва янада масъулиятли бўлиб, йўл қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ҳаракатланади. Aхир кўпчиликнинг хавфсизлиги шунга боғлиқ. Бу ишлар Қуръон Каримда баён этилган амрларга юзаки қарамасдан, моҳиятини англаган ҳолда амал қилишга тарғиб қилиш учун амалга оширилди.

"Биз йўлларимизда транспорт хавфсиз бўлиши учун ўз ҳиссамизни қўша олаётганимиздан хурсандмиз", деди Коми республикаси мусулмонлари диний бошқармаси раиси Валиаҳмад Гаязов.

Рисолада йўлга чиқишдан олдин ҳар бир ҳайдовчи машинанинг техник томондан соз эканлигига ишонч ҳосил қилиши кераклиги таъкидланади, чунки "Машина ҳайдашга тайёр бўлмаган одамга ҳайдовчилик тақиқлангани каби, йўлга тайёрланмаган машинани ҳам ҳайдаб бўлмайди".

Ҳайдовчи тетик, хотиржам ва сабрли бўлиши керак. Ҳадиси шарифда: "Шошмаслик Аллоҳдандир ва шошқалоқлик шайтондандир", дейилган. "Ҳайдовчилар учун қўлланма" йўл фойдаланувчиларига хавф туғдирмаслик учун турли вазиятларда қандай ҳаракат қилишни батафсил тавсифлайди.

islamisemya.com

Мавзуга оид мақолалар
Малайзиядаги мода уйларидан бири бўлган Bawal Exclusive Swarovski кристаллар билан безатилган ғайриоддий рўмолни давоми...

17:28 / 23.08.2020 2275
13 сентябр куни Халқаро таҳлил маркази Туркиянинг биринчи хоними Эмине Эрдўғанни дунёдаги энг нуфузли давоми...

17:38 / 21.09.2020 3985
Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имомдомлалар ўртасида Йил имоми ndash 2023rdquo кўрик давоми...

07:02 / 06.12.2023 580
13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг очилиши давоми...

21:31 / 15.05.2023 1728