Бугунги кун оилалари қай даражада муваффақиятли?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Оила" маркази тадқиқотлари доирасида яна бир хусусият оилаларнинг муваффақиятлилик даражаси аниқланди.

Тадқиқотда Тошкент шаҳри ва вилоятида истиқомат қилувчи 1 йилдан 15 йилгача турмуш қурган оилалар иштирок этдилар. Уларга оиланинг муваффақиятлилик даражасини аниқлашда ўз оилаларидаги эр-хотин, қайнона-келин, яқин қариндошлар орасидаги шахслараро муносабатлар, оиланинг иқтисодий таъминланганлик даражаси ҳамда оилада фарзандлар тарбиясига нисбатан баҳолаш вазифаси қўйилди.

Унга кўра, 51,6 фоизи жуфтликлар ўз никоҳини муваффақиятли деб ҳисоблашса, 25,8 фоизи бирмунча муваффақиятли, 13,7 фоизи муваффақиятсизга яқинроқ ва 8,9 фоизи муваффақиятсиз деб ҳисобламоқдалар.

Бу вазият 8,9 фоиз оилаларга ўз вақтида ёрдам чоралари кўрсатилмаса, уларнинг оилалари ажрашиш эҳтимоли юқорилигини, 13,7 фоиз ва 25,8 фоиз оилаларда муаммолар борлигини кўрсатади.

Бу эса, оила билан иш олиб борувчи давлат ташкилотлари огоҳ бўлишларини оилалар билан ишлашда ажрашишгача олиб борувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаб, биргаликда зарур чораларни кўришларини талаб этади.

Зеро, тузилган ҳар бир оиланинг оила аъзолари томонидан муваффақияти деб тан олиниши, унинг мустаҳкам ва барқарор бўлишини таъминлайди, замонавий ва намунали оилалар сафини янада ортишига хизмат қилади.

oilamarkazi.uz

Мавзуга оид мақолалар
Қадрига етилмайдиган меҳнат Аёллар даврасида эшитиш мумкин бўлган гапларнинг энг ёмони ўз яқинлари, давоми...

10:18 / 16.05.2019 3745
Muslimaat.uz сайтида эълон қилинган йиллик танловданФарзандлар, ҳаётнинг зийнати, чиройи, келажак эгаларидирлар. давоми...

22:00 / 18.01.2020 27890
Инсон нима учун оила қуради Бугунги кунги ёшларнинг оила қуриш борасидаги тушунчалари қандай Уларда давоми...

01:19 / 05.08.2023 4891
Нима учун сен ҳақингда биров гап очгудек бўлса, дунё кўзимга қоронғу кўриниб, юрагим ҳапқириб кетаркина давоми...

09:01 / 25.05.2019 5078