Йўловчининг ҳиммати
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоят

Мухбир ғарблик бир мусулмондан: «Сиз қандай қилиб мусулмон бўлгансиз?» деб сўради. У шундай ҳикоя қилади: «1993 йили аёлим билан Туркияга саёҳат қилгани бордик. Бир қишлоққа кириб адашиб қолдик. Йўлдан ўтиб кетаётган бир йўловчидан: «Шу манзилга қандай борсак бўлади?» деб меҳмонхонанинг манзилини кўрсатдим. У: «Яқин ўртада меҳмонхона йўқ, мусофир экансизлар, мен билан уйимга юринглар», деб бизни уйига олиб кетди. Қоронғу тушиб қолган эди. Биз ҳам унинг таклифини рад қилолмасдик. Йўловчи билан бирга унинг уйига келдик. Ичкарида чолу кампир ва беш нафар бола ўтирарди. Бирин-кетин болалар бизга кечки овқат олиб киришди. Овқатланиб бўлганимиздан сўнг бояги киши: “Аёлингиз билан шу хонада ухланглар”, деб ташқарига чиқиб кетди. Биз ухладик. Азонлаб туриб, унга бу қилган яхшиликлари учун раҳмат айтмоқчи бўлдик.  Қарасак, биз тунаган хонадан бошқа хона йўқ, уйнинг ҳаммаси шу хонадан иборат экан. Мезбон оиласи билан ҳовлидаги дарахт остида тунабди. Ўшанда ҳаво совуқ эди. Аёлим бу ҳолатдан қаттиқ таъсирланиб, йиғлаб юборди. Мен аёлимга далда берарканман, ич-ичимдан ажиб туғён отилиб келарди: «Демак, ҳақиқий Ислом шу экан-да! Биз эшитиб юрган “Ислом” ҳақиқий Ислом эмас экан. Ҳақиқий Ислом нималигини ҳали билмас эканмиз...». Уй эгасига миннатдорлик билдирарканман,  ундан: «Исломни қандай ўргансам бўлади?» деб сўрадим. У табассум ила: «Ўзингизнинг тилингизга таржима қилинган Қуръони карим ва суннат орқали билиб оласиз», деди. У бизни меҳмонхонага кузатиб қўйди.

Юртим Руминияга келгач, у айтган китобларни қидириб топдим. Аёлим ва мен бу китобларни қўлдан қўймай ўқиб чиқдик. Кейин... “Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадур Расулуллоҳ”, дея имон келтирдик. Биз ўша инсон сабаб мусулмон бўлдик. У сабаб ҳақиқий Ислом динини танидик. Бизни Яратган Зотни танишга, Унинг Расулини севишга ўргатган ўша туркиялик оддий йўловчининг ҳимматини  ҳеч қачон унутолмайман...

Ҳозир атрофимда мингдан ортиқ имон келтирган кишилар бор. Айни пайтда Исломни бутун дунёга ёйиш мақсадида Руминияда Ислом марказини ташкил қилиш ҳаракатидаман...”

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

“Омина” ижтимоий-маърифий электрон журналидан

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Одам боласига шайтоннинг таъсири бўлиши шубҳасиз. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина, бу нарса бўлмайди. давоми...

02:38 / 13.11.2016 4122
МЧЖ «HILOL NASHR» филиаллари рўйхати 1.Тошкент Сўгалли ота Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Сўгалли ота давоми...

13:42 / 24.12.2016 5527
Олиб борилган изланишлар шуни кўрсатдики, PBDE моддаси, асосан, уйимиздаги жиҳозлар мебел, гилам, телевизор давоми...

02:55 / 29.12.2016 3175
Абу Дабида турли миллат, маданият ва диндаги инсонлар шаҳар бўйлаб ўрнатилган ифторлик чодирларида бир давоми...

09:45 / 13.05.2019 2633