БАА ЛИК БИРИНЧИ КОСМОНАВТ “КОСМИК” НАМОЗИНИ ВИДЕОГА ТУШИРИШНИ НИЯТ ҚИЛДИ
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     Бирлашган Араб Амирликлари тарихидаги биринчи космонавт Хазза ал-Мансури ХКС (халқаро космик станция)да беш маҳал намозларини адо этишни ният қилди.

     “Интерфакс” берган хабарга кўра: “Мен профессионал учувчи сифатида самолётда катта тезликда уча туриб, ибодатларни бажаришга ўрганиб қолганман. Табиийки, космосда бу бошқачароқ кўринишда бўлади. Бу амалларнинг бажарилиш тартиби бутунлай ўзгача тусда бўлишини ҳам биламан. Ўйлайманки, менинг намоз рукнларини адо этаётганимни сиз кўра оласиз, чунки Ер куррасига юзланиб ўқиётганимни видеотасмага туширишни режалаштирдим” – дейди ал-Мансури.

     БАА лик космонавт экипаж аъзоларини меҳмон қилиш учун ўзи билан бирга уч хил миллий таом олиб кетишини ҳам қўшимча қилди.

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳдан кучқувват сўрадим.... У эса кучли бўлишим учун имтиҳон, синов ва машаққатлар берди менга. Аллоҳдан давоми...

00:54 / 15.12.2016 3213
17 « « ». « » « ». .  Ўн еттинчи ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу давоми...

06:27 / 25.05.2018 4958
Банда мазаммат қилинаётган дунёнинг ўзи нималигини, унинг нимасидан четда бўлиши керагу, нимасидан давоми...

10:14 / 17.11.2016 3982
Машаққат ортида, албатта, енгиллик бордир Шарҳ, 5. Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун уларга турли машаққат, давоми...

14:59 / 29.12.2016 5040