Хурмо «Узоқ умр кўрувчилар менюси» га киритилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Диетолог Марият Мухина «Аргументы и Факты» нашрига берган интервьюсида эрта қаришнинг олдини олувчи маҳсулотларни санаб ўтди. Унда хурмо ҳам жуда аҳамиятли озуқа сифатида эътироф этилди.
«Олимлар турли мамлакатлардаги узоқ умр кўрган инсонларнинг одатий таомларини ўрганиб чиқишди ва баъзи озиқ-овқатларни истеъмол қилиш ва умр кўриш давомийлиги ўртасидаги бевосита боғлиқликни аниқлашди - дейди диетолог Марият Мухина - Аввало, биз антиоксидантларни ўз ичига олган маҳсулотлар ҳақида айтиб ўтишимиз лозим. Антиоксидантлар – ДНКга зарар етказувчи ва аста-секин ҳужайралар ўлимига олиб келадиган эркин радикалларга қаршилик кўрсатадиган моддалардир».


1. Кўк чой
Антиоксидантлар сони бўйича етакчилардан бири, енгил диуретик, моддалар алмашинуви жараёнида катализатор (қўзғатувчи) ҳисобланади. Ҳар куни ичиш мумкин, ҳаттоки зарур.


2. Хурмо (араб хурмоси)
Уни "ҳаёт меваси" деб бежиз айтишмаган. Хурмода 23 хил аминокислоталар, шу жумладан, кўп миқдорда триптофан (хушбўй алфа-аминокислота) мавжуд. Бу аминокислота бизнинг кайфиятимиз ва руҳиятимиз барқарорлиги учун жавобгардир. Хурмода бўлган глутамин кислотаси ошқозон-ичак тракти фаолиятини яхшилайди. Никотин кислотаси шикастланган ҳужайраларни тиклайди.


3. Чаканда меваси (облепиха)
Таркибида жуда кўп миқдорда ретинол (А витамини) мавжуд. Бу кўз ва тери ҳужайраларини ёшартирувчи оксидланиш қайталаниш жараёнининг катализатори ҳисобланади.


4. Сут маҳсулотлари
Творог, қатиқ, йогурт, кефир, сузма ... Табиий сут маҳсулотларининг таркибида фойдали аминокислоталар, витаминлар, шунингдек калций, селен, фтор, мис каби микроэлементлар мавжуд.


5. Черника
Бу ҳам марганец каби аҳамиятли бўлган микроэлементларга бой мевадир. У гиалурон кислотаси ҳосил бўлишида иштирок этади ва гормонлар ва қон ҳужайраларини синтез қилиш учун зарурдир. Черника ўзида ўсма касалликларига қарши фаол таъсирга эга антотциан элементини ҳам сақлайди.

6. Помидор
Помидорнинг асосий афзаллиги антиоксидант ликопенга эгалигидир. Ушбу модда саратон ва юрак-қон томир касалликларидан ҳимоя қилади, ортиқча иштаҳа ва вазн йиғилишидан халос қилади, репродуктив ва асаб тизимини фаоллаштиради.

Оиша тайёрлади

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Карим Аллоҳ таоло томонидан ўз Пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган ваҳий бўлиб, у Зотдан давоми...

10:59 / 01.12.2016 3903
Пайғамбар алайҳиссаломлар Аллоҳ таолонинг энг суюкли, танлаб олган, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатган давоми...

17:47 / 19.07.2023 1328
СИЗСИЗ ЕТИМ ҚОЛДИ РАМАЗОН Марҳум Устоз Шайх Ҳазратларига рамазон марсияси Қани ўшал бахтли он Сизла ўтган давоми...

06:27 / 08.04.2019 4910
Бу саволга жавоб излашимиз учун биз яшайдиган сайёра бўлмиш Ер ҳақидаги баъзи маълумотларни эсга олишимиз давоми...

16:00 / 28.08.2019 4376