Вильнюсда масжид қуриш режалаштирилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Литванинг Вильнюс шаҳрида мусулмонларга масжид қуриш учун ер ажратилди. У тўрт йилдан сўнг қурилади, деб хабар беради Литванинг 15min.lt янгилик портали.
Масжид унча катта бўлмаслииги ва унинг қурилишига 7-8 миллион евро маблағ сарфланиши айтилмоқда. Ажратилган ер майдони 8,4 минг квадрат метрни ташкил этади. Вильнюсдаги Мусулмон жамияти масжид қуриш ҳаражатлари учун Туркия, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа мусулмон мамлакатларидан ёрдам олмоқчи. Улар Литва ҳукуматининг масжид учун бундай катта миқдорда маблағ ажратишига ишонмайди.
Ҳозирги кунда Литвада тўртта масжид фаолият олиб бормоқда. Вильнюс шаҳридаги мусулмонлар пойтахтнинг Смоленск кўчасидаги Ислом маданий-маърифий марказида ибодат қилишади.

М.Джураева таржимаси

Муаллиф
Мавзуга оид мақолалар
ДЎСТЛАРИМ Таъсир қилса етиб сўзларим, Шод бўларди кулиб кўзларим, Ҳар бир ишни қилар давоми...

16:31 / 18.11.2016 2752
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий алайҳиссалом ўлим тўшагида ётган бир йигитнинг олдига кириб давоми...

16:09 / 10.06.2023 776
Сиз рўзангиз олдидан чин ният ва мақсад қилдингизми Рамазон ойини кутиб олар экансиз, қалбингиздаги давоми...

13:58 / 24.12.2016 3035
Собира онамиз азиз фарзанди, Муҳаммад Юсуфнинг жигар дилбанди, Аҳли илмларнинг буюк пешвоси, Муҳаммад давоми...

14:33 / 04.02.2017 5626